“HUDUDGAZ ANDIJON” ГТФ ХАБАР ҚИЛАДИ: ТАБИИЙ ГАЗ БОСИМИ ПАСАЙИШИ КУЗАТИЛМОҚДА

“HUDUDGAZ ANDIJON” ГТФ ХАБАР ҚИЛАДИ: ТАБИИЙ ГАЗ БОСИМИ ПАСАЙИШИ КУЗАТИЛМОҚДА


Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!

“Ўзтрансгаз” АЖнинг 2021 йил 4 январдаги №1 Факсограммасига асосан, "Муборакнефтегаз" нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг бешта конида электр энергияси билан боғлиқ ҳолат юзага келиши натижасида, Муборак газни қайта ишлаш заводидан газ таъминоти деярли тўлиқ тўхтатилади. Шу сабабли, газ қувурларининг жанубий тизими орқали газ ташишнинг кескин пасайиши, жумладан, Фарғона водийсига келтирувчи газ тармоқлари ҳамда магистрал қувурларида босим пасайиши кузатилмоқда. Шунга кўра, Андижон вилояти ҳудудида вақтинчалик газ таъминотида узилишлар юзага келмоқда. 

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали тасарруфидаги барча шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимларига магистрал газ қувурлари орқали етказиб берилаётган табиий газни биринчи навбатда аҳоли, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа муассасаларига йўналтирилиши, табиий газга боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича ишлар ташкил этилди ва кучайтирилган ишчи гуруҳларнинг шайлиги таъминланди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали барча истеъмолчилардан суюлтирилган ёки табиий газдан фойдаланишда газ хўжалиги қоидаларига риоя этишларини, уй ичи газ жиҳозлари созлигига эътибор беришлари ҳамда хавфсизлик қоидаларига амал қилишларини шунингдек, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари юз берганда ёки таъминотга доир мурожаатлар бўйича фавқулодда ҳолат пайдо бўлганда “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг “Call-марказ”ининг (95) 203-01-04, (95) 202-01-04 телефон рақамлари ёки авария-нозимлик хизматининг “104” рақамига қўнғироқ қилишларини сўраймиз.

 

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали маъмурияти