"HR бўйича мутахассис: инсон ресурсларини бошқариш” ўқув курси

"HR бўйича мутахассис: инсон ресурсларини бошқариш” ўқув курси

Person Hunters Академияси

Сўнгги 3 йил ичида Ўзбекистон меҳнат бозорида ва бутун дунёда талаб юқори бўлган касблардан бири бу – инсон ресурсларини бошқариш, яъни HR бўлиб келмоқда. HR бўйича мутахассис – бу компания раҳбарияти, унинг ходимлари ва меҳнат бозори ўртасидаги боғловчи кўприк. У тўғридан-тўғри одамлар билан ишлайди, энг муносиб кадрларни танлайди, компаниянинг стратегик вазифаларини бажариш учун инсон ресурсларини бошқаради, кадрларни мотиватсия қилиш, ўқитиш ва ривожлантириш тизимини ишлаб чиқади, шунингдек қулай корпоратив муҳит яратади.

Агарда Сиз

- касбий кашфиёт ва ривожланишга интилувчан ва касбни эгалашга қизиқувчан бўлсангиз,

- рекрутинг соҳасида янги бўлсангиз,

- кадрларни танлаш ва бошқаришда замонавий билим ва усулларга эга бўлишни хоҳловчи, соҳага эндигина киришган мутахассис бўлсангиз,

- фаолиятингизни инсон ресурслари билан боғлашни хоҳласангиз,

Person Hunters HR академиясига марҳамат!

Person Hunters HR академияси бу:

Компаниядаги барча HR жараёнларини самарали ташкил эта оладиган кўп қиррали мутахассисни касбий ўстириш ва тайёрлаш дастури.

Бизнинг ўқув марказимизнинг ноёб уч босқичли дастури турли даражадаги билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларга малакасини оширишга имкон беради, ходимларни бошқариш соҳасида доимий ўсишни ва ривожланишни та’минлайди.

“HR бўйича мутахассис: инсон ресурсларини бошқариш” курси

Инсон ресурсларини бошқариш бўйича ўқув курсининг биринчи модули доирасида биз HR соҳасида ўз фаолиятини бошлаётган мутахассислар учун мўлжалланган махсус дастурни тақдим этишдан мамнунмиз.

Курснинг асосий мавзулари:

  • ходимларни бошқариш асослари,
  • ходимларни танлаш ва мослаштириш,
  • ходимларни баҳолаш ва аттестатсиядан ўтказиш,
  • ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш,
  • ходимларни мотиватсия қилиш,
  • карера бўйича маслаҳат асослари ва корпоратив маданият.

Курс натижасида Сиз қуйидаги имкониятларга эга бўласиз:

  • HR соҳасида талаб юқори бўлган касбни эгаллаш;
  • олинган восита ва усуллардан бизнес, инсон ресурсларини бошқариш ва карера ўсишида фойдаланиш;
  • кадрларни танлаш ва бошқариш бўйича асосий кўникмаларни эгаллаш.

Чунки натижада қўлингиздан қуйидагилар келади:

  • HR-кадрлар бўлимининг вазифаларини тушуниш ва компанияда ҲР бўйича менежернинг ролини англаш;
  • номзоднинг портретини яратиш;
  • интервюларни профессионал тарзда ўтиш ва ўтказиш;
  • ҳар қандай компанияда ҳар қандай ходимларни баҳолаб бериш;
  • мотиватсия ва мукофотлаш тизимини тартибга солиш.

Таълим шартлари:

Ўқитиш тили: ўзбек тили.

Курсга ёзилиш ушбу ҳавола орқали.

Курс давомийлиги: 42 академ соат.

Онлайн ўқиш нархи: 4 500 000 сўм.

Кундузги ўқиш нархи: 5 000 000 сўм

Ерта тўлов учун 500 000 сўм миқдорида чегирма мавжуд (курс бошланишидан 10 кун олдин). Доимий мижозлар учун чегирма – 5%, корпоратив мижозлар учун чегирма - 10%

Сертификат: курс тугатилганидан сўнг сертификат тақдим этилади.

Курс шакли: кундузги/масофавий

Техник воситалар: пруффме.cом ва зоом.ус платформалари ва телеграм мессенжери.

Компаниянгиз ходимлари учун корпоратив тренинг ўтказиш имконияти мавжуд. Бунда курс махсус сизнинг соҳа ва бизнесингиз учун мослаштирилади.

Агар дастур, ўқув машғулотларини ташкил этиш ва тўловлар бўйича саволларингиз бўлса, бизга қўнғироқ қилинг ёки ёзинг. Биз ҳар доим ёрдам беришга тайёрмиз.

Алоқа учун:

+998909773723

academia@personhunters.com

https://t.me/academia_uz

Report Page