ХОТИРА – МУҚАДДАС, ҚАДР – АЗИЗДИР! ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИ РАҲБАРИЯТИ БАРЧА ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ 9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙДИ!

ХОТИРА – МУҚАДДАС, ҚАДР – АЗИЗДИР! ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИ РАҲБАРИЯТИ БАРЧА ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ 9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙДИ!


9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ эса ҳар биримизнинг бурчимиздир. 

Бугун нишонлаётган байрамимиз шундай бир кунки, у шу юртда яшаётган ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадон учун бевосита дахлдор бўлган, уларнинг ҳаётида қандайдир чуқур из қолдирган тарихий санадир.

Тинчлик-осойишталик, хотиржамлик, озодлик каби сўзлар ҳар бир ўзбек миллати учун алоҳида маънога эга. Бугунги тўкин-сочинлик, бахтли ва фаровонлик кунларга тасаввур қилиб бўлмайдиган оғир синов ва машаққатлар, қурбонликлар эвазига эришилганлиги барчамизга маълумдир.

 Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, қолган юртдошларимизга эса соғлик саломатлик тилаб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш бизнинг миллий қадриятга айланиб бўлди.

Юртимиз обод, ҳаётимиз қувончли онларга тўла, осмонимиз эса доимо мусаффо бўлсин!

Report Page