ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ


Бугунги кунда хотин-қизлар ўзининг билим ва тажрибаси, малакаси ва маҳорати ҳисобидан кўпгина жабҳаларда етакчи мавқеларни эгаллаб келмоқда. Ҳаётимизда тобора катта ўрин олаётган фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, юқори технологияларга асосланган замонавий тармоқлар, илму фан, тиббиёт, таълим-тарбия, маданият ва санъат каби ўнлаб муҳим соҳа ва тармоқлар ривожини аёлларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. 

Бугун Андижон шаҳридаги “Тошкент плениум” тантаналар саройида "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.

Гўзаллик ва нафосат байрами бўлмиш хотин-қизлар байрамига вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида фаоллик кўрсатаётган, чекка қишлоқлардаги илғор пахтакор, пиллакор ҳамда фермер хўжалиги рахбарлари ва ишчилари, ногирон фарзандлар тарбиялаётган оналар таклиф этилди. Шунингдек, бугунги кунда юртимиз, вилоятимиз шаънини жахон миқёсида юқори ареналарда муносиб ҳимоя қилиб ғолибликни қўлга киритаётган спортчи чемипион йигит ва қизларнинг оналари таклиф этилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими, сенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, вилоятимиздаги барча аёлларни баҳор, янгиланиш ва гўзаллик байрами билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилада фаровонлик, барча ишларида муваффақият тилади.

Пойтахтимиздан ташриф буюрган санъаткор ва сўз усталаридан иборат ижодий гуруҳ томонидан концерт дастури байрамга янада юқори кайфият бахш этди.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page