ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ИЛК БОР БУЙРАК КЎЧИРИШ АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛДИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ИЛК БОР БУЙРАК КЎЧИРИШ АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛДИ

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати


Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг малакали мутахассислари томонидан хоразмлик шифокорлар билан биргаликда марказ Хоразм филиалида буйрак трансплантацияси жарроҳлик амалиёти  муваффақиятли ўтказилди.

-Марказимиз томонидан 137 марта ўтказилаётган бундай ноёб амалиёт  илк бор вилоятда бажарилди,-дейди марказ бош директори Даврон Туляганов-   Мақсадимиз чекка ҳудудлар аҳолисининг ортиқча оворагарчиликларсиз малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдир.

Тиббиёт фанлари доктори Фарҳод Хаджибаев раҳбарлик қилган амалиёт жараёнлари қарийиб беш соат давом қилди. Боғот туманилик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғи 36 яшар Мардон Полвоновга  бир буйрагини берди. Ҳозирда ҳар икковининг ҳам аҳволи яхши.

-Турмуш ўртоғим бир йилдан буён гемодиализ муолажаси олиб келади. Туманимиз вилоят марказига узоқлиги бизга анча ноқулайлик туғдирарди. Ҳатто Ҳиндистонга бориб даволатишга ҳам рози эдик. Дунёда фалон пул турадиган амалиёт вилоятимизнинг ўзида бепул амалга оширилганидан хурсандмиз,-дейди Юлдуз.- Насиб қилса, икки фарзандимизни ҳам зиёли, эл-юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаймиз. Орзуим қўша қаришдир.

Филиалда иккинчи ноёб амалиётга тайёргарлик кўрилмоқда.




Report Page