ХОНОБОДЛИК НУРОНИЙЛАРНИНГ ДУОСИ...

ХОНОБОДЛИК НУРОНИЙЛАРНИНГ ДУОСИ...


Юртимизда кекса авлод вакилларига меҳр, ҳурмат ва иззат кўрсатиш азалий қадриятларимиздан ҳисобланади. Уларнинг дуолари боис юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, хонадонларимиз файзли, десак муболаға бўлмайди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тароватли Хонобод шаҳрида умргузаронлик қилаётган нуроний отахон-онахонлар билан мулоқот ўтказди.

Самимий мулоқот давомида вилоят раҳбари мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, халқаро майдонларда эришаётган ютуқларимиз бевосита халқимизнинг бирдамлиги ва шижоати билан чамбарчас эканлигини таъкидлади.

Бир дастурхон атрофида йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлаб, байрамни муносиб кутиб олиш ҳамда аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш бош мақсад эканлигини айтиб ўтди.

Бу жараёндаги ўзгаришлар ҳамда эришилаётган натижаларни ёшларга таққослаб, тушунтиришда фахрийларимизнинг ҳаётий тажрибалари ва ўгитлари муҳим эканлигини таъкидлади. Айтиш лозимки, айни кунларда вилоятимизда бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кенг қамровда давом эттирилмоқда. Бу ҳаракатларнинг самараси Хонобод шаҳрида ҳам бўй кўрсатмоқда. Натижада хушманзара, баҳаво маскан ўз бағрига янада кўпроқ меҳмонларни чорламоқда.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ фаол фахрийлар вилоят ҳокимининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати


Report Page