ХОДИМЛАР ХИЗМАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

ХОДИМЛАР ХИЗМАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ


 Айни кунларда ички ишлар органларида маънавий-маърифий йўналишдаги ишлар янги босқичда олиб борилмоқда. Ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда Маънавият ва маърифат марказлари томонидан имзоланган ҳамкорлик меморандуми бу борадаги чора-тадбирларнинг сифат ва самарадорлигининг янада ошишда муҳим ўрин тутмоқда.

  Тупроққалъа тумани ИИБда “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиздир!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унга, осойишталик посбонлари ва уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги масъул ходимлари, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда вилоят ёзувчилар уюшмаси вакиллари сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида ҳам ички ишлар органлари ходимларининг муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида эътироф этишди.

  Тадбирда хизмат вазифасига масъулият билан ёндошиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ички ишлар органлари ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

  Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва жозибали рақслар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. Айниқса, тумандаги 20-умумтаълим мактаби “Ёш ҳаваскорлар театри” томонидан ижро этилган “Яхшивой ва Ёмонтойнинг саргузаштлари” саҳна асари тадбирда иштирок этган болажонлар қалбидан муҳим жой олди.

 Зокир ИСМОИЛОВ,

 подполковник.

         

Report Page