ХОДИМЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ХОДИМЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ


Яқинда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Нефть маҳсулотларини кузатиш батальони катта юристконсульти, майор У. Тўйчиев, кадрлар гуруҳи инспектори, катта сержант Н. Талбобоева, молиявий ишлар бўйича инспектор, катта сержант Г. Ёқубов ҳамда Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари мазкур соҳа мутасаддилари томонидан ушбу ҳудуддаги 3- ва 7-отрядларда хизмат қилаётган ходимларнинг фаолияти ўрганилди. 

Темир йўл бекатларида тўхтаб турган вагон-цистерналар соҳа вакиллари томонидан қўриқланиши ҳамда кузатилиб борилиши текширилганида, улар хизматни ҳушёрлик билан олиб бораётганликлари маълум бўлди. Шунингдек, осойишталик посбонларининг вазирлик норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиш даражаси, амалдаги буйруқ талаблари асосида хизмат кийимини кийиб юриш тартиби, хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ҳамда ходимлар билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди. 

Бундан ташқари, юрт посбонларининг китобхонлик маданияти ва интеллектуал салоҳияти синовдан ўтказилиб, оилавий шароитлари ҳам бирма-бир ўрганилди.

Михли САФАРОВ,

“Postda” мухбири.


Report Page