ХИЗМАТ ДАВОМИДА — ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

ХИЗМАТ ДАВОМИДА — ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январда қабул қилинган “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарори асосида, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ҳамда тумангаз таъминоти бўлимлари томонидан шу кунгача мазкур вазифалар бўйича Тошкент шаҳар миқёсида Миробод туманида жами: 40801 та, Мирзо Улуғбек туманида 81406 та, Чилонзор туманида 70515 та, Яшнобод туманида 69561 та, Яккасарой туманида 29167 та, Шайхонтоҳур туманида 53527 та, Юнусобод туманида 85341 та, Олмазор туманида 61765 та, Сергели туманида 65606 та, Учтепа туманида 60955 та ва Бектемир туманида 10747 та мавжуд истеъмолчилар хонадонида ҳар бир тумангаз филиали томонидан кунига 60 га яқин аҳоли хонадонларида техник-тавтиш назорати ўтказилди.

Эндиликда, Мамлакатимизда карантин эълон қилинганини инобатга олиб, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Hududgazta’minot” АЖнинг 2020 йил 20 июлдаги 49/49-сонли Қарори ижроси юзасидан ҳар бир тумангаз таъминоти бўлимлари уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатувчи чилангарларни хонадонлардаги газ жиҳозларини техник-тавтишдан ўтказиш  ишлари маълум муддатга тўхтатилиб, 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик юзасидан жорий йилнинг 1 октябрига қадар, газ тармоқларини тартибга келтириш, бўяш ва газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш ишларига бириктирилди.

Бироқ, хавфсизлик чоралари ҳамиша назоратда. Масъул ходимлар фақатгина хонадонда газ жиҳози ёки қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати бўйича авария диспетчерлик хизматига мурожаатлар келиб тушса бориш олдидан, албатта санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этиб, аҳоли билан масофани сақлаган ҳолда, носозликларни бартараф этиш каби вазифалар бажарилиши белгиланди.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг матбуот хизмати


Report Page