ХИВАДА ХАЛҚАРО ТАДБИР
Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан “Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан қўҳна ва қадимий шаҳарда халқаро тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Унда 50 та давлатдан 200 нафардан ортиқ халқаро делегация вакиллари иштирок этишяпти. Шунингдек, “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳудудида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган халқаро баҳодирлар ўйини ҳам қизғин давом этмоқда. Ушбу нуфузли турнирда дунёнинг 18 та давлатидан 50 нафардан ортиқ энг кучли спортчилар ўзаро беллашмоқда. Ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларда унутилмас таассуротлар қолдиряпти.
Мазкур халқаро тадбирларнинг тинч ва осойишта ўтишида вилоят ИИБ ХТТБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Худойберган ЖАББОРОВ, ўз мухбиримиз.