“HIKVISION BUKHARA” МЧЖ O‘zLiDePни танлади

“HIKVISION BUKHARA” МЧЖ O‘zLiDePни танлади


Кундалик иш жараёни хавфсизлигини таъминлашда ахборот коммуникация технологиялари афзалликларини кенг тарғиб этишга ўз ҳиссасини қўшаётган соҳа корхона ва ташкилотлари орасида Бухоро шаҳридаги “HIKVISION BUKHARA” МЧЖ нинг ҳам ўз ўрни бор. Ушбу МЧЖ ўз фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт ўтмаган бўлсада, мижозлар ишончини оқлаб келмоқда. Корхона томонидан жойларда ўрнатиб келинаётган назорат-кузатув камералари келиб чиқиши мумкин бўлган турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш имконини бермоқда. Биргина кейинги пайтда корхона томонидан вилоятдаги 1700 дан ортик ташкилот ва массасаларга сифатли хизмат кўрсатилиб, назорат-кузатув камералари ўрнатиб берилган.

O‘zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарати раҳбари Руслан Загретдинов томонидан кейинги пайтда бу ерда олиб борилган партиявий тарғибот-ташвиқот ишлари ўз самарасини бериб корхонанинг бир гуруҳ ходимлари ўз фаолиятларини ушбу етакчи сиёсий тузилма сафида туриб давом эттиришга қарор қилдилар. Корхонада ўтказилган йиғилишда бу ташаббус тўла қўллаб-қувватланиб, Азиза Ражабова, Неъмат Абдуллаев, Бобур Ражабов, Карим Каримовлар партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Йиғилишда сўзга чиққан Р.Загретдинов O‘zLiDePнинг жамиятимиздаги обрў-эътибори ва нуфузи вақт ўтган сари ошиб бораётганини, жамиятимизда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётганини, партия сафларининг кенгайиши давр талаби эканлигини таъкидлади. Партиянинг янги аъзолари фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Йиғилиш якунида корхонада O‘zLiDeP нинг қуйи бўғини ҳам ташкил этилиб, Жавохир Жахонгиров БПТ раислигига сайланди. 





Report Page