Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамовадан интервю

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамовадан интервю

Исроил Тиллабоев:

Ассалому алайкум хурматли Лайло Рустамова, сиздан шу кунларда муҳокамада бўлаётган, педагоглардан ўтказилувчи тест синовлари ҳақида баъзи саволларимизга жавоб олмоқчийдим, режаланаётган тестлар Сирдарё ва Сурҳондарё вилоятларида қандай бўлиб ўтди?

Лайло Рустамова:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёв ҳузурида халқ таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги вазифаларга муҳокамасига бағишланган йилиш баёнларида белгиланган вазифалар доираси 2019 йил Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг билими Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан ҳамкорликда тест синовидан ўтказилди. Жумладан, ушбу тест синовларида Сирдарё вилоятидан 12 минг нафарга яқин, Сурхондарё вилоятидан 32 минга нафарга яқин ўқитувчилар иштирок этди.

Исроил Тиллабоев: 

Ўша вилоятларда ўтказилган тестлар натижасида ўқитувчиларга қандай ишлар амалга оширилди? Дейлик паст баллар олган ўқитувчилар билан?

2019 йил декабрь ойидан бошлаб мазкур вилоятлардаги ўқитувчиларнинг тест синови натижалари асосида фанлар кесимида билим даражалари паст, ўрта ва юқори тоифаларга бўлинган ҳолда гуруҳларга ажратиб, ҳар бир ўқитувчи учун индивидуал малака ошириш режалари ишлаб чиқилди. Режага мувофиқ уларнинг касб-маҳорати ва билимини оширишга қаратилган малака ошириш курслари жорий этилди.

Исроил Тиллабоев:

Сирдарё ва Сурҳондарё вилоятила қандай тестлар тушган эди?

Лайло Рустамова:

Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ўқитувчилардан тест ўтказишда Давлат тест марказининг базасидаги мавжуд фанлар бўйича мутахассислик фани ҳамда айрим мутахассисликлар бўйича турдош фанларда тест синовлари ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёв ҳузурида 

2020 йил 2 март куни бўлиб ўтган йиғилиш баёнида Сирдарё ва Сурхондарёдан ташқари қолган барча ҳудудлардаги мактаб ўқитувчиларининг билимларини тест синови орқали диагностика қилиш вазифаси белгиланган.


Исроил Тиллабоев

Бу йил барча худудларда ўтказилиши мўлжалланаётган тестларда қайси фан ўқитувчилари қатнашишади?


Лайло Рустамова:

Юқоридаги тажрибалардан келиб чиқиб, Давлат тест марказининг базасида мавжуд фанлар доирасида унга мос келувчи фан ўқитувчиларини тест синови жараёнларига жалб этиш режалаштирилган.


Исроил Тиллабоев:

Лайло Рустамова, бошланғич синф ўқитувчиларидан кўплаб саволлар келган, улароа қайси фанлардан савол тушиши мумкинлиги ҳақида билишмоқчилар...?


Лайло Рустамова:

Юқоридагиларга қўшимча равишда, ўқитувчиларнинг асосий контингентини ташкил этувчи бошланғич таълим ўқитувчилари (120 мингга яқин) ҳам тест синовига жалб этилади. Бошланғич таълим ўқитувчилари учун А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти мутахассислари томонидан Бошланғич таълим ўқитувчиларининг малакасини ошириш курсларининг амалдаги дастурлари доирасида тест саволлари тузилади ва экспертизадан ўтказган ҳолда амалиётда қўлланилади.


Исроил Тиллабоев:

Ўқитувчиларга саволлар сони нечта бўлади, турли доирадан бўладими ёки мутахассисликданми?


Лайло Рустамова:

Бу йилги олий таълим муассасаларига кириш тест синови тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, ўқитувчиларни мутахассислик фани бўйича 30 та тест саволлари асосида синовдан ўтказиш таклифи киритилган.


Исроил Тиллабоев:

Ушбу тестлар натижасига қараб келгуси йил учун дарс соатлари бўлиниши хақиқатми?


Лайло Рустамова:

Ўқитувчилар ўртасида бўлиб ўтадиган тест синовларидан асосий мақсад ўқитувчиларнинг билим даражаларини ўрганган ҳолда улар учун тезкор, муқобил (масофий, қисқа муддатли, кредит модул ва ҳ.к.) малака ошириш тизимини йўлга қўйишдан иборат. Тест натижаларига қараб мактабларда ўқитувчилар ўртасида дарслар тақсимотини йўлга қўйиш масаласи кун тартибида йўқ.


Исроил Тиллабоев:

Тестлар навбатдан ташқари аттестация ўрнини ўтайдими, унда қатнашиш пулликми?


Лайло Рустамова:

Тест жараёнларида ўқитувчиларнинг иштироки мутлақо бепул ва бу тест жараёнларининг педагог кадрлар аттестациясига умуман алоқаси йўқ.


Исроил Тиллабоев:

Давлат тилидан дарс берувчи устозлар ҳам кўплаб эътирозлар билдиришган, яъни уларга аттестация жараёнида ва ёки Сирдарёда она тили ва адабиёти фанидан тестлар тушган экан, уларга бу дастур мутлақо дарс жараёнига мос эмаслигини айтишмоқда, ушбу фан ўқитувчилари учун тестлар қандай берилади?


Лайло Рустамова:

Тест саволлари асосан 3 та тилда (Давлат тест марказининг базасида мавжуд тилларда) бўлиб ўтади. Давлат тест маркази билан келишилган, давлат тилидан дарс машғулотлар олиб борадиган ўқитувчиларга "Давлат тили" фанидан умумий ўрта таълим мактаби битирувчисига қўйилган малака талабларига мувофиқ тест саволлари берилади. 


Исроил Тиллабоев:

Тест жараёнида муаммолар вужудга келса қайси органга мурожаат қилиш керак?


Лайло Рустамова:

Тест жараёнларини ташкил этиш, тестларни ечиш учун вақт белгилаш, тестларнинг мазмуни, тест жараёнида юзага келиши мумкин бўлган саволлар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига мурожаат этиш мақсадга мувофиқ. 


Исроил Тиллабоев:

Лайло Рустамова, вақт ажратиб юқоридаги саволларга жавобберганингиз учунбарча ўқитувчиларномидан ўз миннатдорлигимизни билдирамиз, раҳмат!


Лайло Рустамова:

Сизга ҳам раҳмат, барча устозларимизга шарафли ишида омадлар тилаймиз!


Интервю олувчи @domlajon канали.

Report Page