ХЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

ХЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ


Бугун вилоят ҳокими Aндижон вилояти ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказига борди ва у ерда аҳолига хизмат кўрсатиш сифати қай даражада ташкил этилаётганлиги билан қизиқди. 

Марказда доимий тарзда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Aндижон вилоят Кенгашининг 480 нафар волонтёрлари (кўнгилли ёшлар) ихтиёрий асосда фаолият олиб бормоқдалар.

Аҳолининг мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган “Call-Center” нинг 1197 қисқа рақами соат 9:00 – 17:00 оралиғида мунтазам ишламоқда.

Бугунги кунга келиб аҳоли томонидан “Call-Center” га жами 1527 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилди.

Aндижон вилояти бўйича манзилли рўйхат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари 16 та юк ташиш учун мўлжалланган автоуловлар орқали жами 1008 та хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 


Report Page