ХАВФСИЗЛИК ОРТИДА МАСЪУЛИЯТ БОР

Тошкент шаҳар бўйича жами 629427 нафар табиий газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб шулардан 448073 таси кўп қаватли, 181354 нафари ерли аҳоли хонадон истеъмолчиларидир. Жумладан, “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ ҳамда тасарруфидаги 11 та тумангаз филиал ходимлари томонидан мазкур газ истеъмолчилари учун 113 дона юқори ва 2604 дона ўрта босимдаги газ тақсимлаш пунктлари орқали бир меъёрда ва хавфсиз газ таъминотини етказиб берилади.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, қолаверса, хонадонларга табиий газни бир меъёрда, узлуксиз етказиш мақсадида, ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари баробарида бугунги кунга қадар 1075 дона жойлардаги ўрнатилган газ тақсимлаш пункт(ГТП)ларида техник-тавтиш назорати ўтказилди ва ҳозирда ҳам каби муҳим вазифалар мунтазам бажариб келинмоқда. Бундан ташқари, таъмир талаб бўлиб қолган юқори ва ўрта босимдаги 101 дона газ тақсимлаш пунктлари мукаммал таъмирланиб, 500 дан ортиқ газ тақсимлаш пунктлари бўялди.

Бундан ташқари, “Мирободтумангаз” филиали томонидан 32та, “М.Улуғбектумангаз” филиали 62 та, “Чилонзортумангаз” филиали 36 та, “Яшнободтумангаз” филиали 55 та, “Яккасаройтумангаз” филиали 23 та, “Шайхонтоҳуртумангаз” филиали 65 та, “Юнусободтумангаз” филиали 77 та, “Олмазортумангаз” филиали 79 та, “Сергелитумангаз” филиали 58 та, “Учтепатумангаз” филиали 49 та ҳамда “Бектемиртумангаз” филиали томонидан 20 та газ тақсимлаш пунктларида назорат ишлари олиб борилади.

Иш сафари олдидан ишчиларнинг хизмат автоуловлари албатта хлор билан дезинфекция қилинади. Юзда ниқоб ва махсус тиббиёт қўлқоплари хизмат кийими билан доим бирга. Ўз ишига масъулиятли ходимлар томонидан айни дамда ер ости қудуқлари ва усти газ қувурларини назорат қилиш ҳамда аниқланган носозликлар бўйича бартараф этиш, ерли ва кўп қаватли аҳоли хонадонларига газ қувурларини тартиблаш, уланиш, етказиш каби ишлар давомли олиб борилмоқда.
“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати