ХАТИРЧИНИНГ «ЧАНДИҚ» МАКТАБИ

ХАТИРЧИНИНГ «ЧАНДИҚ» МАКТАБИ

Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси

Замонавий мактабларга қўйилаётган талаблардан келиб чиқиб, умумтаълим муассасаларига фидоий, тажрибали, дунёқараши кенг, ислоҳотларни теран англаб, уни тезкорлик билан соҳага татбиқ эта оладиган директорлар тегишли туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг сессияларида депутатлар хулосасига кўра лавозимга тайинланиши ўз самарасини бермоқда. Таълим ва тарбия ишларида илгари силжиш, ўсиш, сифат ва самарадорликнинг юксалиши сезилмоқда. Инсон омили тараққиётнинг барча босқичида бирламчи аҳамият касб этишини давр кўрсатиб турибди. Шундай экан, ишга ёндашув, касбий компетенция катта, кўламдор вазифада асосий ричаг, таянч нуқтаси бўлади. Афсуски, соҳада ўз вазифасига сидқидилдан киришмайдиган, жонбозлик кўрсатмайдиган, шунчаки сафни тўлдириб турадиганлар ҳам борлиги маълум бўлиб қоляпти.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Шамуратов янги ўқув йилига тайёргарликнинг боришини ўрганиш учун Хатирчи туманига борди ва туман халқ таълими бўлими мудири О.Очилов билан биргаликда умумтаълим мактабларни кўздан кечирди. 12-, 25-, 27-, 29- ва 73-мактабларда бўлган раҳбарлар жойлардаги таъмирлаш, тайёргарлик масалаларини танқидий ўрганиб, зарур ҳолларда иш суръатини тезлаштириш мақсадида манфаатдор ташкилотлар билан боғландилар. Дастлабки 4 та таълим муассасасида ташкилий ишлар рисоладагидек, иш унуми, керакли қувватдан фойдаланиш ўрнида. Жорий таъмирдан чиқариш, атрофни ободонлаштириш, тартибга келтириш, синфхоналарни шай ҳолатга солиш намунали равишда.

Туман кўркига “чандиқ” бўлиб тушган 73-мактабда барча ишлар ташлаб қўйилган. “Ғалвир сувдан кўтариладиган” пайт яқинлашган бўлишига қарамасдан, бирор жойга қўл урилмаган. Гўёки мактаб раҳбариятининг қўлида “сеҳрли таёқча” бору, бир зарб билан ҳамма ишни дўндириб ташлайдигандек. Халқимизда “Эрта эккан хирмон қилур, кеч эккан армон”, деган мақол бор. Бу балки мантиқан мактабга тўғри келмас, аммо нима бўлганда ҳам кўп ишнинг эрта бўлгани яхши.





Report Page