ХАР КУНИНГ БЎЛСИН НАВРЎЗ
![](https://telegra.ph/file/93ef99631ec8a1badc9b8.jpg)
ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Паркент туманининг Сўқоқ қишлоғи “Саёҳат” масканида умумхалқ Наврўз байрамига бағишлаб маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/f496e9afc5cbd5cd2e7fd.jpg)
Тадбир дастуридан сумалак сайли, баҳорий таомлар кўргазмаси, миллий куй-қўшиқлар, рақс ва лапарлар ижроси, шунингдек, варраклар учириш баҳси, кураш мусобақаси, миллий ҳунармандчилик кўргазмаси ва бошқа қадимий урф-одатларимизни ўзида акс эттирган бадиий чиқишлар қилинди.
![](https://telegra.ph/file/d585d05a5d4e9be860268.jpg)
Байрам сайлида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари партиядан вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайланган депутатлар ва партия фаоллари иштирок этди.
Наврўз сайлида турли спорт мусобақалари ҳам ўтказилди. Спорт мусобақаларида фаол иштирок этган ўқувчиларга Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан эсталик совғалар топширилди.
Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати