ХАР БИР КАСБ БИЗ УЧУН МУХИМ!

ХАР БИР КАСБ БИЗ УЧУН МУХИМ!


Нурафшон шаҳар 9-сонли ИДУМнинг 4 “а”-синфида “Беш ташаббус, беш имконият” шиори остида бўлиб ўтган “Ҳар бир касб биз учун муҳим” мавзусида таёрланган очиқ дарсда жажжи болажноларимиз ўз билимларини яна бир бора синовдан ўтказишди. 

Тадбирда қатнашган ҳар бир ўқувчи ўзининг зукколиги ва топқирлиги билан ташриф буюрган барча меҳмонларда илиқ таъсурот қолдиришди. Айниқса 4 “а”-синф раҳбари Нурбаева Елена ҳар бир ўқувчига уларнинг имконият даражасидан келиб чиқиб, индивидуал ёндошганлиги ўқитувчининг касбига бўлган муҳаббати ва ўз ишининг хақиқий мутахассиси эканлигини яна бир карра намоён этди.

Бундай кўтаринки руҳда ўтаётган “Очиқ дарс”ларимиз мактабимизнинг бошқа синфларида ҳам ўтказиб келинмоқда. Хусусан, 3- б синф раҳбари Фатуллаева Соҳиба томонидан математика фанидан ўтказилган очиқ дарс ва 4-Б синф раҳбари Мусаева Муяссар томонидан таёрланган “Эртаклар оламига саёҳат” деб номланган сахна кўринишлари ҳам “Очиқ дарс”га меҳмон сифатида ташриф буюрган ўқувчилар ва мактаб ўқитувчилари томонидан яхши кутиб олинди. Тадбир сўнгида ҳар бир ўқувчи аъло баҳоларга сазоввор бўлишди.

Мактаб ўқитувчилари ўтказилаётган “Очиқ дарс”лар жараёнларини муҳокама қилишиб ҳато ва камчиликларини тузатиш ҳамда ютуқлар сонини ошириш ҳусусида ҳам келишиб олишди.

@Nurafshonpressa





Report Page