ХАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

ХАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА


Статистик маълумотларга кўра, Европа мамлакатларида, жумладан Латвияда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришдан тортиб, истемолгача бўлган жараёнлар қамроб олинган тизим яратилган.

Айни дамда мамлакатда меҳмон бўлиб турган СамДВМЧБУ вакиллари профессор Элмуродов ҳамда доцент Ишниязовалар ана шу жараёнлар билан танишишга муваффақ бўлдилар.

Ташриф давомида "Примавега' компанияси, Краков Қишлоқ хўжалик Университети, "Green Grops" компанияси, шунингдек Ольштейн Университети вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди ва мамлакат иқтисодиётида салмоқли ўрин эгаллаган мазкур компаниялар ва олий таълим муассасалари билан келгуси ҳамкорликлар борасида келишувга эришилди.

Бу келишувлар профессор-ўқитувчилар ва талабалар мобиллиги ҳамда талабаларни иш ҳақи тўланадиган малакавий амалиётларни ташкил этишни назарда тутади.

Учрашувлар давомида вакилларимиз Талабалар турар жойлари, дала амалиёти ҳудудлари, маҳсулотларни етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналари, биотехнология лабораториялари уйғунлашган кластер тизими билан яқиндан танишдилар


🏛 Ахборот хизмати

Report Page