ХАЛҚАРО ЙЎНАЛИШГА БИРИНЧИ ПОЕЗД ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ!

ХАЛҚАРО ЙЎНАЛИШГА БИРИНЧИ ПОЕЗД ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ!


Йўловчиларнинг мурожаатларини қондириш ва уларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада кўпайтириш мақсадида, жорий йил 1 апрелдан бошлаб, “Нукус-Бейнеу-Нукус” йўналишида 647/648 -сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра 647-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сейшанба, жума ва якшанба кунлари Нукус темир йўл вокзалидан соат 04:16 да жўнайди ва ҳаракат давомида ушбу поезд Хўжайли, Қўнғирод, Жаслик, Қорақалпоғистон станцияларида ҳам тўхтаб ўтади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

                             “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ

Report Page