ХАЛҚАРО ТАЛАБАЛАР КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

ХАЛҚАРО ТАЛАБАЛАР КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!


Талабалик бахтини фақат талаба бўлган кишигина юракдан ҳис қила олади.

Неча ёшга кирмайлик, умримизнинг энг гўзал, бебаҳо даврини энтикиб эслаймиз!

Ўша даврга қайтгимиз келади.

Ҳаяжонли, ширин ташвишли даврлар!

Бизлар "имтиҳон, шпаргалка, зачёт, отработка, НБ" каби сўзлар моҳиятини яхши англардик, булар талабаларнинг ёқимли бошоғриқлари эди...

Бугун эса, ХЕМИС, платформа, рейтинг, кредит каби атамалар талабалар ҳаётини безай бошлади...

Ҳар бир даврнинг ўзига хос машаққатлари бор, албатта. Ўша машаққатларни енгиб ўтган, ўз касбининг чинакам мутахассиси бўлган киши эса, ҳаётда ҳечам қоқилмайди, мақсадларига эришади.

Вояга етиб шахс сифатида шаклланган Инсон талабалик бахти насиб қилгач, ёшлик умрининг гултожи эканини англаган ҳолда, ҳар бир кун, вақтнинг қадрига етиб, ундан самарали фойдаланиши сабаб бу давр олтин давр ҳисобланади.


Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

СамДВМЧБУ да айни кунда ана шу бахт насиб қилган 6000 нафарга яқин йигит - қизлар таҳсил олишмоқда. Улар мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан, қолаверса, ҳорижлик талабаларимиз ҳам бор.

Улар билан учрашганимда, доим олтин даврингиздан унумли фойдаланинг, келгуси ҳаётингизнинг пойдеворини ҳозирдан бошланг, дейман.

Талабаларнинг эришаётган ютуқлари, улкан марраларни забт этишга бўлган иштиёқини кўриб, жуда хурсанд бўламан. 


Бугун мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар замирида Давлатимиз раҳбарининг ёш авлод тақдирига бефарқ эмаслиги, уларга ҳар доим мотивация бағишлаб, қўллаб-қувватлаши каби юксак эътибор мужассам. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган минглаб талаба-ёшлар бизнинг эртанги кунимизни ҳамда истиқболимизни белгилаб берувчи муҳим кучдир.

Сиз буни унутманг!

Ўзбекистон келажагини Сиз белгилайсиз!

17 ноябрь - Халқаро Талабалар куни - байрамингиз муборак бўлсин, азиз талаба - ёшлар!


Ҳурмат билан,

Худайназар Юнусов

Биология фанлари доктори, профессор,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор,

СамДВМЧБУ ректори

Report Page