ХАЛҚАРО СЕМИНАР ИШИ КЕЧА ВА БУГУН СУРХОНДАРЁДА

ХАЛҚАРО СЕМИНАР ИШИ КЕЧА ВА БУГУН СУРХОНДАРЁДА


Жорий йилнинг 17-18 май кунларида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ)нинг “Марказий Осиё” доираси ҳамкорлигида, Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли афғон фуқаролари таълим олаётган Марказ биносида, Германия, Афғонистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси билан биргаликда "Маъмурий тартиб таомиллар ва судларда маъмурий ишларнинг юритилиши," мавзусида икки кунлик семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Германиянинг маъмурий ишлари бўйича судининг судьяси, Германияда, GIZ нинг Ўзбекистон ва Қозоғистон бўйича бош элчиси, эксперт Йорг Пуделька, Тожикистон GIZнинг ҳуқуқий проект раҳбари Фолькер Штамп, Тожикистон GIZ дастурининг миллий Координатори Абдураззоқ Алимардонов, миллий координатор эксперт, Санжар Назаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг судьяси, Жаҳонгир Жураев, Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси, Баҳодир Эргашев, Афғонистон Республикаси Олий Суди Балх провенцияси Довуд Садат ва Афғонистон Республикаси маъмурий суди судьялари ва адвокатлари, Афғонистон Республикаси эксперти Нур Ака Шоаиб ва Адвокатлар палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари ва фаолиятдаги адвокатлар иштирок этдилар.

Семинарда иштирок этаётган судья, адвокатлар бугунги мавзу бўйича маъруза қилиб, ўз таклифлари ва фикр мулоҳазаларини ўртага ташлаб, тадбирни конструктив руҳда олиб бордилар. Айниқса, Сурхондарё вилоятидан иштирок этаётган адвокатлардан Ш.Шакиров ва К.Шариповлар Афғонистон Республикасидан келган семинар иштирокчиларининг Ўзбекистонда амалиётда маъмурий суд ишларини юритилиши бўйича адвокатнинг иштироки ва бошқа берилган саволларига жавоб бериб, барча иштирокчиларга алоҳида таассурот қолдирдилар.

Уч мамлакат ўртасида ўтказилган халқаро семинарда судья ва адвокатлар ўртасида мавзу бўйича тест саволларига ечимлар ишланиб, жуда қизиқарли тарзда ўтди ва барча иштирокчиларга ижобий таассурот қолдирди. Семинар якунида Германия, Афғонистон Ислом Республикаси, Ўзбекистон Республикаси иштирокчилари ўртасида бир бирларига эсдалик совғалари улашиниб, сертификатлар топширилди.

https://paruz.uz/post/mezhdunarodnyy-seminar-v-surhandarinskoy-oblasti

Адвокатлар палатаси

Матбуот хизмати

(Сурхондарё ҳудудий бошқармаси

берган маълумоти асосида)


Report Page