ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ТЎҒРИСИДА ҲАМКОРЛИКДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ТЎҒРИСИДА ҲАМКОРЛИКДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ


Жорий йилнинг 7-8 апрель кунлари Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳар “Меридиан” меҳмонхонасининг мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ЕХХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда, вилоятдаги ҳуқуқини муҳофаза қилувчи органлар, прокуратура, ИИБ, ДХХ, божхона, судьялар, ҳибсхона ходимлари, ҳудудий бошқарма ва адвокатлар, халқ таълими бошқармаси, экспертлар, шифокорлар, мурувват уйлари ходимлари иштирокида "Маҳкумларнинг ва қамоққа сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро-ҳуқуқий нормалар тўғрисида" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда халқаро тажриба, СНГ давлатлари, Қозоғистон тажрибаси бўйича ўзаро фикрлар алмашинди.

Қозоғистондан ташриф буюрган меҳмон Анара Ибраеванинг ўзининг бугунги куннинг долзарб мавзуси юзасидан қилган маърузаси барча иштирокчилар томонидан мамнуният билан қабул қилинди ва мавзу юзасидан савол жавоблар берилди.

Қийноққа солиш ва бошқа шавқатсиз, ғайриқонуний ва кадр қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича маърузалар қилинди.

Айниқса, қийноққа солиш ва шавқатсиз муомалага дучор бўлинган ҳолат мисолида, жуда қизиқарли тарзда прокуратура, суд ва адвокатлар ўртасида амалий машғулотлар ўтказилиб, иштирокчиларнинг қизиқишлари тобора ортиб, баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.

Семинар якунида эсталик совғалар ва сертификатлар топширилиб, мехмонлар ва иштирокчилар биргаликда суратларга тушдилар.

https://paruz.uz/post/halaro-uuiy-normalar-trisida-amkorlikda-seminar-tkazildi

Сурхондарё вилояти, ҳудудий бошқармасининг

берган маълумоти асосида тайёрланди.


Report Page