ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларида ҳар бир ОТМ жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиши, ўқув-педагогик фаолиятга мастер-класслар ўтказишга, малака ошириш курсларига хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш, уларнинг базасида тизимли асосда республикамиз олий таълим муассасалари магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларининг стажировка ўташларини, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш; олий таълимни янада такомиллаштириш ҳамда педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, хорижда педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш, ОТМ битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, олий таълим муассасалари ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш ва бошқа вазифалари белгилаб қўйилган.

Хамкорлик тўғрисидаги Халқаро меморандумга асосан 2022 йилнинг 19 декабрь куни Беларусь Республикасининг Полоцк давлат университети гуманитар фанлар факультети декани, тарих фанлари номзоди, доцент Алексей Леонидович Радюк НавДПИда хизмат сафарида бўлди. 

Куннинг биринчи ярмида А.Радюк НавДПИ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори И.Б. Насридинов билан учрашди. Учрашувда рус тили ва адабиёти кафедраси мудири Ф.Р. Жумаева, тарих кафедраси мудири А.М. Аминовалар иштирок этди. Ҳамкорлик бўйича янги режа, қўшма таълим дастури бўйича олиб борилаётган таълим жараёни, Полоцк давлат университетида Ўзбекистонлик талабалар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида суҳбат бўлиб ўтди.

Шунингдек, куннинг биринчи ярмида А.Л. Радюк тарих факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда докторант, магистрантлари билан учрашиб, ҳалқаро ҳамкорлик тўғрисида гаплашди, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Тарих факультети талабалари учун маъруза ва семинар машғулотлари ташкил қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида А.Л. Радюк қўшма таълим дастури асосида таҳсил олаётган “Амалий психология” таълим йўналиши талабалари билан учрашиб, уларга Полоцк давлат университетида хорижий талабалар ўқиши тартиби ва ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисида батафсил тушинтирди. А.Л. Радюк талабаларга эсдалик совғаларнин топширди. 

Шунингдек, Алексей Радюк НавДПИ Ахборот ресурс маркази билан танишди. Директор Хамза Ортиқов меҳмонни АРМдаги ресурслар, электрон каталог ва адабиётлар билан таништириб, маълумотлар берди.


Report Page