ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК


https://t.me/tshtxuz

Бундан бир неча муддат аввал БМТнинг ривожланиш лойиҳаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамкорлигида Глобал экологик фонд орқали пойтахт жамоат транспорти таркибига электробусларни олиб келиш бўйича лойиҳа юзасидан иш бошланган эди. Мазкур лойиҳа БМТ томонидан тасдиқланди ва лойиҳа олди ишлар учун бюджет ва экспертлар гуруҳи шакллантирилди. Айтиш жоизки, ушбу лойиҳа МДҲ давлатлари орасида фақат Ўзбекистон ва Украина учун тасдиқдан ўтди.

https://t.me/tshtxuz

Жорий йилнинг 16 сентябрида “Тошшаҳартрансхизмат”АЖда БМТнинг эксперт консультантлари Роналд Вонг ҳамда Томас Финк билан учрашув бўлиб ўтди. Унда лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки музокаралар олиб борилиб, ишчи гуруҳи тузилди. Ўзбекистон учун электробуслар лойиҳаси учун 4 миллион доллар бюджет ажратилиши кўзда тутилгани айтиб ўтилди. Халқаро ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳи келаси ҳафтадан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда фаолият олиб боради.

PS: Учрашув бўлиб ўтган сана, яъни 16 сентябр — халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш кунига тўғри келиши ҳам тасодиф эмас, назаримизда. Чунки бошланган хайрли ташаббус атроф-муҳитни асраб-авайлаш, табиатга зарар етказмасликка қаратилгандир.

Report Page