ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛАРИМИЗ ТОМОНИДАН ТЕХНИК УСКУНАЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ
Аввал ҳам хабар берганимиздек, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги - USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорлигида Адвокатлар палатаси биносида махсус замонавий ускуналар билан жиҳозланган ўқув хонаси ва суд зали ташкил этилган эди.
Бундай ўқув хонаси суд ва мажлислар залининг замонавий техника билан жиҳозлашдан мақсадимиз, хорижий мамлакатлар ҳамда Республикамизнинг чекка-чекка ўлкаларида фаолият юритаётган адвокатларни онлайн шаклида масофавий ўқитиш тизимини яратиш учун амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Адвокатлар палатаси ва Халқаро хорижий ташкилотлар билан янги лойиҳалар, ҳамда ҳамкорлик МЕМОРАНДУМ имзоланиб, улар билан ўзаро хорижий тажрибалар алмашиниб, адвокатура соҳасида ижобий ишларни амалга оширмоқда.
Худди шундай Халқаро Ҳамкорларимиздан “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти раҳбари МЮША СЕВЕРдан томонидан онлайн семинар-тренинг, конференция ва бошқа вебинарларда иштирок этиш имконини яратиш мақсадида катта экранли Телевизор совға қилинди.
Адвокатлар палатаси раҳбарияти, чет давлат фуқароси Ҳурматли, МЮША СЕВЕР га адвокатлар учун яратилган бундай имконият ва шароит учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
https://paruz.uz/post/halaro-amkorlarimiz-tomonidan-tehnik-uskunalar-sova-ilindi1
Адвокатлар палатаси
Матбуот хизмати