ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ НАВОИЙДА

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ НАВОИЙДА

Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига асосан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи 30-31 июль кунлари Навоий вилоятида бўлиб, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган тадбирлар ижроси, 2021 йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларининг аҳволи, 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга ошириладиган ташкилий чора-тадбирларни ўрганмоқда.

Ишчи гуруҳ таркибида Халқ таълими вазири ўринбосари И.Жўраев ҳам бор. Бугун вазир ўринбосари Навоий вилоятидаги бир нечта умумтаълим муассасаларига бориб, қайд этилган ҳолатларни ўрганиб чиқди. Жумладан, Навоий шаҳридаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган 20-умумтаълим мактабида қурилиш ишларининг белгиланган талаб ва меъёрлар асосида бораётганлиги, мактаб микроҳудудининг ободонлаштириш даражаси, қурувчиларга яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Шундан сўнг Кармана туманидаги 32-умумтаълим мактабида куз-қиш ҳамда сиёсий тадбир – сайловга тайёргарлик ўрганилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. Ўрганиш ишлари давом этмоқда. 






 




Report Page