ХАЛҚ МУҲОКАМАСИ-ҲАҚ МУҲОКАМА

ХАЛҚ МУҲОКАМАСИ-ҲАҚ МУҲОКАМА


Президентимизнинг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш,илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг лойиҳаси Ғиждувон туманидаги Сардор маҳалласида аҳолининг фаол қатлами иштирокида муҳокама қилинди.

Йиғилганларга фармоннинг мазмун-моҳияти очиб берилар экан, ушбу ҳужжатнинг мамлакатимизда таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, жамиятимизда ўқитувчи ва педагог ходимлар, илмий ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, таълим олувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, таълим тизимида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш мақсадида қабул қилинаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, йиғилганлар Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари билан бирма-бир танишдилар. Президентимизнинг миллий таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, ёшларни юксак билим-маърифат эгалари, жисмоний ва маънавий соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари нуфузини ошириш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишлари таҳсинга лойиқлиги маҳалланинг Ўроқов Шариф, Бозорова Наргиза, Қаҳҳорова Саида, Бозоров Жалил, Салимов Шерзод каби фуқаролари томонидан эътироф этилди.

Юртбошимиз таъкидлаганларидек, Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади.Қабул қилинаётган мазкур фармон эса учинчи миллий уйғониш даврининг дебочаси бўлиб тарихга муҳрланиб қолишига ҳеч шубҳа йўқ!

ШАРОФАТ ОБИДОВА, Республика маънавият ва маърифат маркази Ғиждувон туман бўлинмаси раҳбари, туман кенгаши депутати


Obidova Sharofat



Report Page