ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ахборот хизмати

Бугун халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда 6 та масала муҳокама қилинди.

Дастлаб депутатлар биринчи масала сифатида шаҳар прокурори в.б. Н.Элбаевнинг “Обод маҳалла” дастури доирасида ягона онлайн тизимига маълумотларни киритилиши юзасидан қилинаётган ишлар ҳақидаги ҳисоботини тингладилар.

Шундан сўнг шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг 2021 йил январь-июнь ойларидаги ижроси ҳақида маълумот берди.

Сессияда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими бошлиғи А.Амировнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳам депутатлар эътиборига ҳавола қилинди.

Депутатлар шаҳар ҳокимлиги ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ойлик иш ҳақларига нисбатан устамалар, рағбатлантириш ва мукофот пуллари жорий этиш тўғрисидаги ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган фуқароларни ижтимоий ҳолатини яхшилаш уларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги масалаларни ҳам кўриб чиқдилар ва бу борада тегишли қарорларни қабул қилдилар.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page