ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИ ТОМОНИДАН МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИ ТОМОНИДАН МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

Ахборот хизмати

Бугун халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, халқ таълим бўлими ходимлари ҳамда умумтаълим мактаби директорлари иштирок этдилар. 

Сессияда шаҳримиздаги 6, 15-мактабларга директорликка тавсия этилган номзодлар кўриб чиқилди.

Маълумки Президентимизнинг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6108 фармони, “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884 сон қарорига асосан халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасаларида бўш (вакант) бўлган директор лавозимига номзодларни тавсия этиш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимдан озод этиш юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига таклиф киритиш тартибини тасдиқдаш бўйича Халқ таълими вазирлигининг “Умумтаълим муассасаларида директор лавозимига номзодларни тавсия бериш ва иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимдан озод этиш юзасидан таклиф киритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 25 декабрдаги 325-сонли буйруғига кўра 1 январдан бошлаб мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш маҳаллий халқ депутатлари Кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. 

Бўш ўринларга номзодлар ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан кўрсатилган мактаб директорларининг номзодлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов орқали танланади. Мактаб директори лавозимига номзодлар ушбу танловда ўзларининг умумталим мактаби кўрсаткичларини келгуси уч йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича дастури билан қатнашади.

Бугун сессияда депутатлар Каттақўрғон шаҳридаги 6-мактаб директорлигига номзодини қўйган Носирова Мухайё Бахтиёровна ҳамда 15- мактаб директорлигига номзодини қўйган Урунов Бахтиёр Нуриддиновичнинг умумталим мактаби кўрсаткичларини келгуси уч йилда юқори даражага олиб чиқиш юзасидан дастурларини эшитиб, Кенгаш қарори билан директорликка тавсия этди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page