ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ШАҲАР КEНГАШИНИНГ ЎН ТЎРТИНЧИ СEССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ШАҲАР КEНГАШИНИНГ ЎН ТЎРТИНЧИ СEССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ


Жорий йилнинг 14 декабрь куни Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия доирасида Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров 2020 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида шаҳар аҳлига мурожаат йўллади.

Мурожаатда шаҳар ҳокими барча йўналишлар бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш (газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминотини яхшилаш) борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми, яратилган иш ўринлари, фойдаланишга топширилган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг, жумладан бюджет даромадларининг ошишига қўшган ҳиссаси ва натижадорлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот, корхона ва ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимилиги

Матбуот хизмати.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 

Report Page