“ХАЛҚ ДАРДИ - БИЗНИНГ ДАРДИМИЗ” – ДЕЙДИ ДЕПУТАТ ВА ТАДБИРКОР САРДОР ҒАФФОРОВ
ТИНИБ-ТИНЧИМАС ДЕПУТАТ ВА ТАДБИРКОРДАН ЯНГИ ТАШАББУС.
ЭНДИ ОРТИҚЧА САРСОНГАРЧИЛИККА ҲОЖАТ ҚОЛМАДИ.
Бугун ҳар бир инсон қулай шароит ва имконият ва хизмат турини хоҳлайди. Зеро, ҳеч кимнинг ортиқча сарсонгарчиликка, қоғозбозликка, югур-югурга тоқати йўқ.
Тиниб-тинчимас депутат ва тадбиркоримиз Сардор Ғаффоровнинг янги ташаббуси аҳолига жуда ҳам кенг қулайлик яратиб берди.
Ёш тарбиркор, корхона раҳбари Сардор Ғаффоровнинг бевосита ташаббуси билан “Navoiy avtosavdo” масъулияти чекланган жамиятига 10 га яқин хизмат турлари жорий этилиб, мижозлар учун қулай муҳит яратилди. Бу янги тизим орқали эндиликда одамларнинг ортиқча сарсонгарчилигига йўл қўйилмайдиган бўлди.
Айниқса, бугунги оғир ва синовли кунлардаги қийинчиликларни ҳисобга олган ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўзгача услубда ишга ёндашилди.
Бу янги ташаббус орқали янги 50 та иш ўрни яратиш режалаштирилди.
Тадбиркор томонидан жорий этилган бу янги тизим фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларсиз, банкдан банкка сарсон бўлмасдан муаммони жойида ечиш имкониятини яратди.
Яъни, фуқаро автокредитни автосалоннинг ўзида расмийлаштириши йўлга қўйилди. Бундан ташқари, нотариус хизмати фаолиятининг иш бошлагани эса эндиликда сармояси кам мижозларнинг автокредитга харид қилаётган автомашиналарининг шу ернинг ўзида нотариусдан тасдиқлатиши жорий этилди.
Қолаверса, бу ташаббус орқали эндиликда мижозлар янги машинага давлат рақами олиш учун тегишли ташкилотнинг остонасида соатлаб навбат кутишларнинг олди олинадиган бўлди. Шу ернинг ўзида ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган бурчакда бевосита машина учун барча тўловларни амалга оширган ҳолда давлат рақамини расмийлаштириш тизими яратилди.
Олдинлари мижозлар автомашина учун давлат рақамини шаҳар ҳудудидан ўтиб, Кармана туманидаги тегишли ташкилотдан навбатда туриб олишар эди. Бу ўз навбатида шу муаммонинг ечимини топди.
С.Ғаффоров раҳбарлигидаги корхонада “Сall centr” орқали мижозларга масофадан туриб хизмат кўрсатилаётгани иш ҳажмига асло таъсир қилаётгани йўқ. Иш бир маромда кетаяпти. Муҳими, сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш. Хусусан, баҳолаш, суғурта хизматлари мижозларни мамнун этаяпти.
Қолаверса, ташкилотчи ва янгиликка ўч бўлган корхона раҳбари С.Ғаффоров мижозларга қулайлик яратиш мақсадида марказий банк билан самарали ҳамкорликни ҳам йўлга қўйди. Натижада автосалонда бир нечта банкларнинг филиаллари ташкил этилиб, бевосита шу ернинг ўзида автокредит олиш тизими йўлга қўйилди.
Шунингдек, ташкил этилган мини банкларда валюта айирбошлаш, пластик каратадан пул ечиш хизматлари жорий этилгани алоҳида эътиборли.
Энг қувонарлиси, энди мижозларда танлаш имконияти бор. Негаки, барча банкларнинг масъул ходимлари шу ернинг ўзида мижоз талабига мос кредитларни таклиф қилишиб, уларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилмоқда.
— Асосий мақсадимиз, фуқароларни ортиқча овворагарчиликдан асраш, уларга бир жойдан туриб, барча хизматларни сифатли амалга оширишга қаратилган. Биз бу ташаббусни республикамиздаги турдош корхоналар орасида тажриба тариқасида биринчилардан бўлиб жорий этдик. Энг муҳими, яратилган бу қулайлик одамлар розилигини таъминлаяпти, — дейди “Navoiy avtosavdo” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сардор Ғаффоров.
Пандемия даврида карантин коидаларига қатъий риоя қилаётган корхонанинг аҳил жамоаси рақамли иқтисодиётимиз ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқда.
Ёш тадбиркор бошқарувидаги мазкур корхонанинг истиқболдаги режалари бисёр. Зеро, ҳаракат ва интилиш, ташаббус ва ташкилотчилик бор жойда ривожланиш ҳам бардавом бўлади.
Жонкуяр ва ҳар жабҳада фаол депутат ҳамда тадбиркоримиздан янада катта ташаббусларни кутиб қоламиз.