ХAЭAнинг Қўшма мактаби энди Ўзбекистонда

ХAЭAнинг Қўшма мактаби энди Ўзбекистонда

Press service "Uzatom" agency

Бугун "Ўзатом" агентлигида Ядро энергияси соҳасини бошқариш мактабининг очилиши бўлиб ўтди, унда ХAЭA экспертлари Живицкая Елена Николаевна ва Жон Хаддад сўзга чиқдилар.

Мактабнинг таълим дастури онлайн ва офлайн режимларда ўтказиладиган ва ядро соҳасидаги маҳаллий университет ва муассаса билан биргаликда ташкил этиладиган иккита ўқув курсини ўз ичига олади.

Бугунги тадбирнинг очилиши доирасида ХAЭA вакили Живицкая Елена Николаевна: "Ушбу мактаб қўйилган мақсадларининг халқаро нуқтаи назардан кенг тасвирини тақдим этади ва ядровий лицензиялаш ҳамда тартибга солиш, ядро энергетика сиёсати, хавфсизлик маданияти, ядро ёнилғиси даври, ядровий хавфсизлик, ҳимоя чоралари ва кафолатлари, ҳамда ядро технологиясининг илмий қўлланилиши каби бутун ядро энергетикаси цикли билан боғлиқ бўлган соҳаларидаги ХAЭAнинг махсус билимларига алоҳида эътибор қаратади"- деб таъкидлади.

ХAЭA мактаби ҳақида қисқача маълумот:

Ядро энергияси соҳасини бошқариш мактабининг фаолияти ядро энергетикаси миллий стратегияларини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқарув ва техник ваколатларни ишлаб чиқишга қаратилган. ХAЭA қўшма мактабининг мақсадли аудиториясини Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари ходимлари, шунингдек, Миллий атом энергетикаси дастурини амалга оширишда иштирок етаётган Техник олий ўқув юртлари талабалари ва бошқа давлат ташкилотларининг ёш мутахассислари ташкил этади.

Бошқарув мактабининг вазифалари:

 · Халқаро таълим тажрибасини тақдим этиш;

 · Ядро энергетикаси соҳасидаги энг сўнгги ҳодисалар тўғрисида қатнашчиларнинг билимини ошириш;

 · Aтом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ асосий муаммо ва масалалар бўйича қатнашчиларнинг тушунчасини кенгайтириш;

 · Миллий ядро энергетикаси дастурини муваффақиятли амалга ошириш учун зарур бўлган лидерлик ва бошқарувчилик кўникмалари билан таништириш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва ХAЭA ядро энергетикасини бошқариш бўйича биринчи қўшма мактаби 23-ноябрдан 3-декабрга қадар "ММФИ" Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент филиалида бўлиб ўтади.

Report Page