ХАЭА Бош конференциясининг 65-чи сессияси доирасида, Ўзбекистон Республикаси делегацияси, Қирол Абдулла номидаги атом энергетикаси ва қайта тикланадиган энергетика шаҳри президенти Халид Аль-Султон билан учрашди 

ХАЭА Бош конференциясининг 65-чи сессияси доирасида, Ўзбекистон Республикаси делегацияси, Қирол Абдулла номидаги атом энергетикаси ва қайта тикланадиган энергетика шаҳри президенти Халид Аль-Султон билан учрашди 


Маълумот учун: Қирол Абдулла атом энергетикаси ва қайта тикланадиган энергетика шаҳри, қирол Абдулла ибн Абдель Азиз Аль-Сауднинг, 2010 й. 17 апрелдаги Қиролликнинг А/35 фармонига кўра ташкил топган бўлиб, ушбу фармондан кўзланган асосий мақсад, Саудия Арабистонининг барқарор келажагини барпо этишда альтернатив энергетиканинг аҳамиятини ошириш ва жаҳон миқёсидаги маҳаллий саноатни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилгандир. 

Учрашув дўстона конструктив руҳда бўлиб ўтди. Суҳбат давомида томонлар айни вақтдаги икки давлатнинг энергетик баланси юзасидан маълумотлар билан ўзаро алмашишди.  

Халид аль-Султан, Ўзбекистоннинг энергетика саноатининг ривожланиш йўлида эришаётган ютуқларини юқори баҳолади. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистон ХАЭАнинг ИНИР-миссиясини қабул қилган эди. Мамлакат ХАЭА билан техник ҳамкорлик доирасида мамлакатда комплекс иш режани муваффақиятли амалга ошириш ва атом энергетикаси инфратузилмасини ривожлантиришда катта ютуқларга эришди.  

Учрашув якунида, техник ҳамкорлик йўли билан дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга келишилди. Шу билан бирга, атом энергияси ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлган барча соҳаларда тажриба алмашиш мақсадида ўзаро англашув Меморандуми имзоланишига келишилди.

Report Page