Хўрак ташлаб қўйиш самараси.

Хўрак ташлаб қўйиш самараси.


Кўзланган мақсадга эришиш учун маркетологлар одатда ҳўрак ташлаб қуйиш воситасидан фойдаланишади.  

Бу нима? Таклиф этилаётган маҳсулотлар турига албатта мижозни энг қиммат маҳсулот турини танлашга ундовчи нарҳга эга бўлган буюм/хизмат ҳам киритилади.

Масалан, машҳур журналлардан бири, The Economist кунлардан бир кун ўз нашрига обуна бўлишни муштарийларга таклиф этган. Айни пайтда обуначиларга бир нечта вариант тақдим этилган.

• Интернет нашрига обуна – 60 доллар;

• Босма нашрга обуна – 125 доллар;

• Бирйўла иккала вариантга обуна 125 доллар;

Шубҳасиз, аксарият муштарийлар айнан комбинацияли обунани танлаганлари аниқ. Ахир бу жуда қулай, боз устига фойдали ҳам. Аммо, агар таклифлар орасидан учинчи вариант олиб ташланса, аксарият одамлар энг арзон таклифни, яъни интернет нашрини танлашади.


The Economist маркетологлари ҳаракатларига баҳо берадиган бўлсак, улар ўз ишларини жуда муваффақиятли амалга оширганлар. Улар маълум бир маҳсулот ( журнал ) сотувини самарали амалга оширганлар.


Бунда бор йўғи рўйҳатга таклиф этилаётган вариантларни киритишган. Бу эса потенциал обуначиларга комбинацияли обунанинг барча қулай томонларини кўриб баҳо бериш имконини берган.

#маркетинг

https://t.me/Ishbilarmonlar

Report Page