Гурлан тумани ҳокими “Баркамол авлод” болалар маркази фаолияти билан танишди. 

Гурлан тумани ҳокими “Баркамол авлод” болалар маркази фаолияти билан танишди. 

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси

Бугун Гурлан туман ҳокими А.Салаев туман «Баркамол авлод» болалар марказида бўлиб, марказда ёшларга яратилга шароитлар билан яқиндан танишди.

Бугунги кунда «Баркамол авлод» болалар марказида техник ижодиёт, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишлар бўйича 24 та тўгарак фаолият кўрсатмокда.

Ушбу тўгаракларга тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан 470 нафар ўқувчи қамраб олинган.

Туман ҳокими марказдаги тўгарак раҳбарларининг машғулот ўтиш жараёнлари билан танишиб, ёшлар билан суҳбатда бўлди.

Шунингдек, марказдаги шароитларни яхшилаш, тўгаракларга ёшларни кенг жалб қилиш бўйича ўзининг таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.  

 Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати.

Report Page