Гулнора Каримованинг Москвадаги квартираси сотувга қўйилди (фото)

Гулнора Каримованинг Москвадаги квартираси сотувга қўйилди (фото)


Гулнора Каримовага тегишлилиги айтилаётган  Москва шаҳридаги пентхаус сотувга қўйилди. Риелторлар 500 м.кв. дан иборат квартирани 1,6 миллиард рубль (23 миллион АҚШ доллари)га баҳолаган.

Тахминан 240,7 млрд сўмга баҳоланаётган пентхаус Radisson меҳмонхонасида жойлашган бўлиб, бир неча қаватни эгаллаган. Ушбу ҳашаматли хонадон сотувга қадар уч миллион рубль ( тахминан 451,2 миллион сўм) эвазига ижарага берилган.

Пентхаус деразаларидан Москва дарёси кўриниб туради. Хоналар Roberto Cavalli ва Versace мебеллари билан тўлдирилган бўлиб, ички дизайнда итальян мармари, оникс ва табиий ёғочга урғу берилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Лола Тиллаева-Каримова турмуш ўртоғи билан биргаликда Голливуддаги учта ҳашаматли уйни сотувга қўйганди.

Report Page