Гулистон шаҳри ва шаҳарга келувчи фуқаролар диққатига!

Гулистон шаҳри ва шаҳарга келувчи фуқаролар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Шу кунларда Гулистон темир йўл бекати 3486 км 10 пикетида жойлашган пиёдалар ўтиш кўпригидан фуқароларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида кўприкнинг техник ҳолати назоратдан ўтказилиб, режа асосида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур кўприкдан ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида илгари Сирдарё вилояти транспорт бошқармасининг ижтимоий тармоқдаги расмий каналида (https://t.me/sirdaryomintrans/2514) хабар берилган эди. Пиёдалар ҳаракатининг вақтинча тўхтатилгани бирор бир объектнинг қурилиши, ёки бузилишига ҳеч қандай боғлиқ томони йўқ.

Маълумки, темирйўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш инсон ҳаётига жиддий хавф туғдиради. Шуни инобатга олиб, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ушбу ҳудуддаги аҳолини йўлнинг икки томонига ўтиб қайтишига қулайлик яратиш, шунингдек, йўлкира нархининг сунъий равишда оширилишининг олдини олиш мақсадида Гулистон шаҳар ҳокимлиги, Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси, вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда автобусларнинг мунтазам қатнови назоратга олинган.

Таъмирлаш ишлари тугатилиб, ушбу кўприк фойдаланишга топширилганидан сўнг, пиёдалар яна бемалол ўтиб қайтиши мумкин. 

Гулистон шаҳри ҳудудида жойлашган темир йўлни кесиб ўтувчи қўриқланадиган пиёдалар ўтказиш йўлакча (настыл)лари рўйхати

1.    3481 км 5 пикетда жойлашган пиёдалар ўтказиш йўлакчаси;

2.    3482 км 5 пикетда жойлашган пиёдалар ўтказиш йўлакчаси;

3.    3483 км 7 пикетда жойлашган пиёдалар ўтказиш йўлакчаси;

4.    3484 км 2 пикетда жойлашган пиёдалар ўтказиш йўлакчаси;

5.    3485 км 1 пикетда жойлашган пиёдалар ўтказиш йўлакчаси;

6.    3487 км 8 пикетда жойлашган пиёдалар ўтказиш йўлакчаси;

7.    3488 км 9 пикетда жойлашган пиёдалар ўтказиш йўлакчаси;


Report Page