Гулистон шаҳар 15-сонли умумтаълим мактабида очиқ мулоқот ўтказилди

Гулистон шаҳар 15-сонли умумтаълим мактабида очиқ мулоқот ўтказилди

Давлат тест марказининг Сирдарё вилояти бўлими

Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 25 январь куни соат 10-00 да Гулистон шаҳрида жойлашган 15-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари учун очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда мактаб директори Х.Рахмонова, ўқув-ишлари бўйича директор ўринбосари Т.Абдурасулов, 2 нафар 11-синф раҳбарлари ҳамда 36 нафар битирувчи синф ўқувчилари (жами 40 нафар) иштирок этишди.

Очиқ мулоқотда Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сон, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли қарорлари ҳамда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган изчил ислоҳатлар, Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари ҳақида, умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчи ўқувчилар ўртасида репетицион-диагностик тест жараёнларини ўтказиш тартиби, e-Sinov тизими орқали Тelegram messenjeriда @dtmxizmatbot telegram boti ишга туширилганлиги ҳамда Давлат тест маркази ва “DAVR PRESS” нашриёти ҳамкорлигида “Test topshiriqlari to’plami-2019” китобларининг сотувга чиқарилганлиги, http://5fan.dtm.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтиш ва тест вариантларига буюртма бериш, http://onlinetest.dtm.uz/newtest/ сайти орқали мажбурий фанлардан очиқ тестлар (“ONLINE TEST”) билан ишлаш тизими тўғрисида қатнашувчиларга тўлиқ тушунчаларни бериб ўтдилар.

Бўлиб ўтган очиқ мулоқотда иштирок этган ўқувчилар тест жарёнлари билан боғлиқ масалаларда ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавобларни олдилар.

Очиқ мулоқотдан фотолавҳалар:

https://t.me/dtm_sirdaryo_kanali

Report Page