Гриппга қарши эмлаш коронавирусдан ҳимоя қиладими?

Гриппга қарши эмлаш коронавирусдан ҳимоя қиладими?

doridarmon_ak

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Гриппга қарши эмлаш коронавирусдан ҳимоя қиладими? деган саволга мутахассис шундай жавоб берди:

 Covid-19 ва грипп ўзаро ўхшаш белгиларга эга бўлиб, ёши катта инсонларга ҳамда юрак ва ўпка хасталиклари каби сурункали касалликларга чалинганлар учун қаттиқ таъсир қилиши мумкин.
Гриппга қарши эмлаш даражасини кўпайиши ушбу фаслларда аҳоли орасида нафас йўли касалликларини камайтириши мумкин, шунингдек, Covid-19 пандемияси пайтида соғлиқни сақлаш тизимига бўлаётган зўриқишни камайтиради.
Ушбу вакцина одамларни Covid-19дан ҳимоя қилмайди, у гриппни ривожланиш хавфини камайтиради, шунингдек, грипп билан боғлиқ асоратлар, жумладан касалхонага жойлаштирилиш ва ҳатто ўлим хавфини камайтиради.


“Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати
Бизнинг манзил: Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони,21 уй. Мўлжал:Тошкент савдо маркази

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Facebook

Report Page