“Гиёҳвандлик ва наркожиноятларни салбий оқибатлари. Психофаол дори воситалари ҳамда синтетик наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари” мавзусига бағишланган мулоқот учрашуви бўлиб ўтди

“Гиёҳвандлик ва наркожиноятларни салбий оқибатлари. Психофаол дори воситалари ҳамда синтетик наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари” мавзусига бағишланган мулоқот учрашуви бўлиб ўтди


2020 йил 28 октябрь куни Андижон вилояти Савдо-саноат Палатаси биноси конференция залида Вилоят ҳокимлиги, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти худудий бўлинмаси ва Наркотик моддаларини назорат қилиш Минтақавий комиссияси билан ҳамкорликда “Гиёхвандлик ва наркожиноятларни салбий оқибатлари, психофаол дори воситалари ҳамда синтетик наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари” мавзусига бағишланган мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.

Анъанавий тарзда ўтказилган учрашув анжуманида Андижон вилояти ИИБ, ДХХ, Божҳона, Соғлиқни-сақлаш ҳамда Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармалари, “Андижон Дори-дармон” АЖ, Маънавият тарғиботи маркази, Ёшлар Агентлиги вилоят бошқармаси, Ёшлар Парламенти аъзолари, Нодавлат ташкилотлари, Сиёсий партиялар (ЎзлиДеп, ХДП, МТДП, “Адолат” СДП), Диний идора ва ОАВ вакиллари. иштирок этдилар.

Учрашув давомида Наркотик моддаларини назорат қилиш Минтақавий комиссияси масъул котиби Жамолиддин Мансуров бугунги кунда нафақат Республика миқёсида балки вилоятимизда ҳам гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг қонунга ҳолоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш ва 2019 йил 9 ой давомида наркожиноятлар билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолати 188 тани ташкил этган бўлса, 2020 йил 9 ойлик ҳолатига бу кўрсаткич 267 тани ташкил этганлигини тахлилий маълумотлари орқали билдириб ўтди. Бу эса ўз навбатида зудлик билан тасирли чоралар кўрилиши, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда фоалият олиб бориш долзарб масала эканлигини таъкидлади. Шу билан биргаликда ўтган йиллар давомида наркобизнесга қарши олиб борилган ишлар мамлакатимизда гиёхвандликни олдини олиш психотроп воситалар олди-сотдисини бартараф этиш юзасидан қилинган самарали ишлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Учрашув давомида вилоят ИИБ дан Дилмурод Хўжамбердиев, гиёхвандлик воситасининг ноқонуний муомаласи учун Жиноят кодексида белгиланган жавобгарликлар, жиноят қонунчилигида бу жиноятларга, айниқса вояга етмаганларни жалб қилишга аълохида ҳол деб қаралиши ҳамда айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилганлиги, жиноят қонунчилигидан ташқари яна бир қатор қонунларимиз ҳам гиёхвандликка қаратилганлиги юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари Божҳона, Соғлиқни сақлаш, Диний идора имом ҳатиби ва Маъданият бошқармаси вакиллари гиёхвандликка қарши курашда бу иллатнинг профилактикасини таъминлаш чоралари ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Шу билан бирга мулоқот доирасида сиёсий партия вакиллари ва ёшлар номидан иштирок этган Ёшлар парламенти аъзолари иштирокчилари томонидан бир қанча таклифлар билдирилди ва ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Тадбирни кенг жамоатчиликка ёритиш мақсадида вилоят АТВ, “Андижоннома” босма нашриёти ва бошқа ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 

Report Page