Гиёҳвандлик умр заволи
Жорий йилнинг 2 февраль куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши курашиш мақсадида , «Гиёҳвандлик умр заволи» шиори остида Косон тумани 27-сонли ҳамда 75-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида тарғибот ишлари олиб борилиб давра суҳбати ўтказилди.
Бундан ташқари, Транспортда ХТБ ходимлари томонидан махалла фуқаролари ва ўқувчилар билан вилоятимиз ҳудудидан ўтган темир йўл участкаларида хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар берилди. Соҳа ходимлари битирувчи ёшларнинг келгусидаги орзу-истаклари билан қизиқдилар ва тегишли тавсияларни бердилар.
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси