Girgitton endi Rasta

Girgitton endi Rasta


Ассалому алайкум,


Азизлар, янгилимиз бор. Яқин дўстим, PayMe компанияси асосчиси Сарвар Рўзматов Гиргиттон бренди улушининг бир қисмини сотиб олди. (Келишув қийматини очиқламасликка қарор қилдик). Режаларни такомиллаштирдик, янги бозорларга чиқиш стратегиясини белгилаб олдик. Тошкент шаҳрига киришимиз кечикишинг асосий боиси ҳам шунда. Янги илова билан киришни режа қилгандик. Худо ҳоҳласа яқин ҳафталарда Тошкентда ҳам фаолиятни бошлаймиз. Жамоа ишламоқда. 


Эндиликда «Girgitton» бренди ўз номини «Rasta»га ўзгартиради ва янги иловамизни ҳозироқ GooglePlay орқали юклаб олишингиз мумкин. Apple қурилмалари учун кейинги ҳафта бошигача AppStore да пайдо бўлиши керак Худо ҳоҳласа. Қўқон ва Фарғона шаҳарларида буюртмалар янги илова орқали қабул қилинмоқда. 


Тошкент шаҳрида ҳозир ресторан ва кафелар билан келишувлар амалга оширилмоқда. Тошкентдаги асосий фастфуд тармоқлари ва ресторанлар билан келишувлар ниҳоясига етди, Алҳамдулиллаҳ. Дўстларимиз орасида ресторан ва кафеси бор танишлар бўлса бемалол телеграм орқали @rastahr манзилига алоқага чиқишлари мумкин. 


Ном нега ўзгарди?


Компания стратегиясида фаолият тури ўзгариши инобатга олиниб ва қолаверса Ўзбекистондан ташқаридаги бозорларга кенгайиш белгиланди. Шу сабаб, Гиргиттон номи Ўзбекистондан ташқарида талаффуз ва ўқиш учун қийинчилик туғдиради. Шу сабаб, rasta деб номладик. Rasta - бу оддий савдо растаси. 


Ин ша Аллоҳ дуо ва қўллаб қуватлашларинг билан ишимизга барака киради. 


Хурмат билан 

Хуршид Марозиқов

@fikrbank

Suxrob, Sarvar, Rustam, Xurshid.


Report Page