Гипенгиофобия нима ва ундан қутилса бўладими?
✍🏻 Албатта, фобияни ҳар қандай турини босқичма-босқич енгиб ўтса бўлади. Айниқса, гипенгиофобияни! Чунки, фобиянинг ушбу туридан қутилишни ўрганиш учун инсонга бошқа қўрқувларни енгиб ўтишда талаб этиладиган «қўрқинчли» машқларни бажариш асло талаб этилмайди.
✍🏻 Аввалом бор, гипенгиофобия – («hipengius», юнончадан мажбурият ва «fobos» яъни қўрқув) мажбуриятлардан қўрқиш демакдир.
✍🏻 Яъни бунда инсон ўз зиммасига маълум мажбуриятларни олишдан, олдин қилиб кўрмаган ишларини содир этишдан ҳамда қарорларни қабул қилишдан қўрқади. Нега?
✍🏻 Сабаблари жуда оддий: инсонда иш тажрибаси кам; олдин шу каби ишларни муваффақиятсиз содир этганлиги учун танқидга учраган; мустақил қарор қабул қилиш кўникмасига эга эмаслик бўлиши мумкин.
✍🏻 Шунингдек, амалиётда ушбу фобия сабабларида парадокс ҳолати ҳам кузатилади. Бу бир томондан, инсон жуда юксак жавобгарлик ҳиссиётига эга бўлса, кўп ўйлаши ва иккиланиши оқибатида ҳам юзага келади.
✍🏻Иккинчидан эса, инсон шунчаки ялқов бўлиши мумкин ва бунда қўрқувнинг умуман дахли йўқ. Албатта ушбу парадокснинг иккинчи кўриниши алоҳида ёндашувни талаб этади. Чунки у фобия эмас, келишганимиздек – сохта қиёфа!
✍🏻 Қолган табиий сабабларни енгиб ўтиш учун эса инсон ҳар доим ўз устида ишлаши, босқичма-босқич мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириши, муваффақиятсизликларга инқироз сифатида эмас, балки келажак учун сабоқ сифатида қараши ҳамда иродаси ва ўзига ишончини тарбиялаши керак.
👤 Автор САНЖАР ЮЛДАШЕВ - практикующий психолог, доктор психологи PhD⬇️
https://telegra.ph/SANZHAR-YULDASHEV--doktor-psihologii-PhD-praktikuyushchij-psiholog-06-03
Для записи на индивидуальную консультацию
☎️ ПОЗВОНИТЕ +998(99)844-49-00
✍🏻 НАПИШИТЕ +998(90)351-41-49
Присоединяйтесь на наши интернет ресурсы, мы будем вам рады
🔖 Мы в телеграм⬇️
✔️ Информационный канал
✔️ Заметки психолога
https://t.me/zametki_newwaylab
🔖 Мы в Facebook ⬇️
https://m.facebook.com/newWAYuz/
🔖 Мы в Инстаграм ⬇️
labnewwayuz