Германиялик эксперт: Миллатларни умумий бахтли оила тушунчаси бирлаштиради

Германиялик эксперт: Миллатларни умумий бахтли оила тушунчаси бирлаштиради

@Oilamarkazi

Юрген Вермзер: “Ўзбек ва немис халқларида оила борасидаги қарашлар, тушунчалар бирмунча фарқли бўлиши мумкин, аммо миллатларни умумий бахтли тушунчаси бирлаштириши аниқ”.

– Оилавий муносабатлар ҳар бир халқ учун муҳим ҳисобланади, – дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази таклифига кўра Ўзбекистонга ташриф буюрган Немис иқтисодиёти ва халқаро ҳамкорлик фондининг Бош экспертлар хизмати (SES) эксперти, сиёсатшунос Юрген Вермзер. – Ўзбек ва немис халқларида оила борасидаги қарашлар, тушунчалар бирмунча фарқли бўлиши мумкин, аммо миллатларни умумий бахтли тушунчаси бирлаштириши аниқ.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази таклифига кўра, Ўзбекистонга ташриф буюрган Ю.Вермзер Тошкент вилояти Паркент туманида 2018 йилнинг август ойида иш бошлаган “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”и билан танишди. Бўлажак келин-куёвларга ҳуқуқ, маънавият, репродуктив саломатлик, дин ва иқтисод бўйича берилаётган ўқув машғулотларида иштирок этди. – Ўйлайманки, никоҳланувчиларга мўлжалланган бу лойиҳа келажакда республика миқёсида ҳам оилаларни фаровон, бахтли ҳаёт кечиришига ва ўз ўрнида ажримларнинг олдини олишда яхши самара беради, – дея эътироф этди Ю.Вермзер.

Тадбирда Паркент тумани ҳокимлиги мутасаддилари, “Оила” ИАТМ Тошкент вилояти бошқармаси, Тошкент вилояти “Адолат” СДП Кенгаши вакиллари ва бошқалар юртимизда оила институтининг жамият ривожидаги ролини мустаҳкамлаш ҳақида маълумотлар беришди.

Умида Мансурова,

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Тошкент вилояти бошқармаси мутахассиси


Report Page