Германия тараққиёт банки (KfW) иштирокида “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида қарз битими имзоланди
MoliyaPressКредит тақдим этиш шартлари:
- Кредит ҳажми: - 26,8 млн. евро;
- Грант ҳажми: - 3,0 млн. евро;
- Ставкаси - 2%
- Муддати - 30 йил;
- Имтиёзли даври- 10 йил.
Кредит маблағлари иқтисодиётнинг барча соҳаларига, шу жумладан, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, қишлоқ тадбиркорлиги ва бошқа йўналишларда барча тадбиркорлар учун ажратилади.
Лойиҳанинг мақсади:
1. Дастурнинг мақсадли гуруҳлари, шу жумладан иштирок этувчи молиявий ташкилотлар ва микрокредит ташкилотлари учун ўрта ва узоқ муддатли кредитларнинг барқарор таъминотини ошириш;
2. Корхоналарнинг бозор интеграциясини кучайтириш ва дастурнинг муҳим тармоқларида (кичик ва ўрта бизнес, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш. Қишлоқ хўжалиги билан чегараланмаган) қиймат занжирларини мустаҳкамлаш;
3. Кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришда иштирок этувчи молиявий ташкилотлар ваколатларини шакллантиришда кўмаклашиш ва Дастурнинг охирги бенефициарларининг молиявий саводхонлиги ва тадбиркорлик кўникмаларини ошириш (грант маблағлари ҳисобидан).
UZAIFSA 3,0 млн. евро грант маблағларини дастур доирасида Консультант томонидан амалга ошириладиган хизматларни молиялаштириш учун ажратади («Қўшимча чора-тадбирлар» компоненти).
«Қўшимча чора-тадбирлар» компонентини амалга ошириш учун КfW томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказиладиган дастлабки танлов ва халқаро очиқ тендер асосида мустақил малакали Консультант жалб қилинган.
Шунингдек, лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда амалга оширилиши (Германия тараққиёт банки шартларига асосан Тошкент шахридан ташқари), ҳамда кредит маблағлари қишлоқ ҳудудларида жойлашган ташаббускорларнинг иқтисодиётнинг барча соҳалари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги сублойиҳаларини молиялаштириш учун тақдим этилади.
Тижорат банклари томонидан лойиҳа ташаббускорларига кредит маблағларни қуйидаги шартлар асосида ажратилиши режалаштирилган:
- Тижорат банклари томонидан лойиҳа ташаббускорларига кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси валютасида ажратилади ва кредит маблағларининг фоиз ставкалари тижорат банкларининг ички сиёсатидан келиб чиққан, ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан келишилган ҳолда белгиланади;
Кредит маблағлари лойиҳа ташаббускорларига 3 йилдан кам бўлмаган муддатга 400 минг Евро эквивалентига тенг бўлган миқдоргача ажратилади.
Молия вазирлиги
Ахборот хизмати