Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) GmbH билан меморандум имзоланди

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) GmbH билан меморандум имзоланди


Педагогик инновациялар институтида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) GmbH вакиллари билан «Ўзбекистонда профессионал таълим тизимини ислоҳ ва модернизация қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Педагогик инновациялар институти директори З. Худойбердиев ва лойиҳа менежери М. Клингенберг иштирокида профессионал таълим муассасалари раҳбар ҳамда ўқитувчилари малакасини ошириш, таълим сифатини таъминлашга қаратилган янги дастурларни йўлга қўйиш ва контентлар яратиш, тўқимачилик саноати бўйича кадрлар тайёрлаш учун рақамли таълим ресурсларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, мазкур лойиҳа 2021-2023 йилларга мўлжалланган бўлиб, унда таълим тизимига дуал таълим механизмларини жорий этиш, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар педагог кадрлар малакасини ошириш, муассасаларни технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва тўқимачилик корхоналарини профессионал таълим жараёнига жалб этиш белгиланган.

Учрашув якунида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, томонлар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини тайёрлаш, рақамли таълим ресурсларини ишлаб чиқиш йўналишларида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Лойиҳа доирасида институт директорининг профессионал таълим бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилиб, унга халқаро эксперт жалб қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Report Page