Пресс-релиз

Пресс-релиз

Кон-геология вазирлигининг ахборот хизмати


Геология фанлари университети фаолиятининг устувор йуналишлари, геология соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини замон талабларига мослашиштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида матбуот анжумани.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 116-сонли Фармони билан тоғ-кончилик ва геология соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида

3 та Олий таълим муассасалари яъни Геология фанлари университети, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳамда Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали вазирлик тизимида ўз фаолиятини бошлади. Бундан ташқари, Тошкент шахридаги Италиянинг Пиза университети филиалида ҳам геология соҳасида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.

Етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан, жумладан Россия, Беларус, Украина, Испания каби давлатлар университетлари билан 9 та таълим йўналишилари ва магистратура мутахассисликлари бўйича 2+2 ҳамда 1+1 шаклида қўшма таълим дастурлари жорий қилинган.

Бугунги кунда мазкур Олий таълим муассасаларида жами 12 мингдан ортиқ талабалар 40 та таълим йўналиши бўйича таҳсил олмоқда.

Олий таълим муассасаларининг ривожланиш стратегиясини ҳалқаро тажрибаларга мос равишда ишлаб чиқиш мақсадида xорижий экспертлар ва ҳамкор xорижий олий таълим муассасалари мутаxассисларини жалб этишда Япониянинг Акита ва Кюшю, Буюк Британиянинг Кембриж ва Лидс, Германиянинг Фрайберг кончилик университети, Испаниянинг Мадрид политехника, Чилининг Сантъяго, шунингдек Россия, Беларус, ва Қозоғистоннинг бир қатор университетлари билан ҳамкорлик қилинмоқда.

 

2020 йил 8 июнь куни ПҚ-4740-сон билан “Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Қарорда Университетнинг қатор вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилган, жумладан:

- халқаро таълим стандартларига мувофиқ юқори малакали ва замонавий фикрловчи кадрларни тайёрлаш;

- замонавий таълим дастурлари ва шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда ўқув жараёнига илғор технологияларини жорий этиш;

- фан ва таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги тамойили асосида, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятига интеграциялашувни таъминлаш ҳисобига мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш;

- геология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиётнинг узвий интеграциялашуви учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларга иқтидорли талабаларни кенг жалб қилиш, уларни самарали рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;

- соҳада таълим, илм-фан ва амалиётни боғлаш ҳамда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, яъни уларни соҳа амалиётига кенг жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Мазкур қарор билан соҳанинг етакчи 4 та илмий-тадқиқот институтлари (Минерал ресурслар институти, Ҳ.М. Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти, Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти) Геология фанлари университети таркибига киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги геология фанлари университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-154-сон қарори билан Геология фанлари университети геология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиёт интеграциясини таъминловчи илмий кластер ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўйича республиканинг таянч олий таълим муассасаси этиб белгиланди.

Университетда 6 та кафедра фаолият юритиб, 12 та бакалавриат таълим йўналиши, 9 та магистратура мутахассислиги, таркибидаги илмий тадқиқот институтларида 9 та докторантура ихтисослиги мавжуд. ГФУда 150 га яқин профессор-ўқитувчилар фаолият юритади, уларнинг 93 нафари илмий даража ва унвонга эга, илмий салоҳият 64,1 фоизни ташкил этади.

2024/2025 ўқув йилида университетда 11 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича 759 нафар (кундузги), 1 155 нафар (сиртқи), 6 та магистратура мутахассислиги бўйича 41 нафар жами 1 955 нафар талабалар таҳсил олмоқда.

Слайд-5. 2022/2024 ўқув йилидан бошлаб, “Топ-500”га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйилган. Жумладан, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети (QS World University Rankings да 87-ўрин) билан “2+2” қўшма таълим дастури асосида 26 нафар бакалавриат талабалари, шунингдек, Томск давлат университети (QS World University Rankings да 418-ўрин) билан “1+1” қўшма таълим дастури асосида

24 нафар магистрантлар грант асосида таҳсил олмоқда. Шу қаторда жорий ўқув йилида Беларусь миллий техника университети билан

“Экология” магистратура мутахассислиги бўйича “1+1” қўшма таълим дастури жорий этилди.

Шунингдек, 2025 йилдан бошлаб Япониянинг Акита университети билан – “Фойдали қазилма конлари геологияси” магистратура мутахассислиги бўйича “1+1” ҳамда Хитой геофанлар университети (Ухань) билан – “Кончилик иши” магистратура мутахассислиги бўйича “1+1” қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Соҳанинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, мамлакатимиз олий таълим йўналишида биринчи марта таълим жараёнининг 70 фоизини амалий машғулотларга ажратилган. Кафедралар кесимида геология ва кончилик тармоқларидаги 20 та саноат корхоналари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган ва талабалар мос таълим йўналиши бўйича ушбу корхона ва ташкилотларда амалиёт ўташи учун шароит яратилган. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб 3 та саноат корхонаси негизида ихтисослаштирилган кафедраларнинг филиаллари ташкил этилди.

Университетда 134 нафар талабалар илмий-тадқиқот институтлари ва соҳадаги бошқа компанияларнинг геологик қидирув лойиҳаларига бириктирилган. Университет таркибидаги 4 та илмий-тадқиқот институтларида 112 нафар талабалар таълим билан бир вақтда бевосита илмий тадқиқот лойиҳаларига жалб қилинган.

Ўтган ўқув йилида 6 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича жами 186 нафар талабалар ўқишни муваффақиятли тамомлади. Шундан 112 нафар битирувчилар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ва “ЎзбекнефтгазАЖ тизимидаги ташкилотларга ишга жойлаштирилди. Жумладан, “Навоий КМКАЖда 28 нафар, “Олмалиқ КМКАЖда 8 нафар, “НавоийуранДКда 27 нафар, “ЎзбекнефтгазАЖда 13 нафар, “Ўзбек геология қидирувАЖда 9 нафар, “ЎзбекгеофизикаАЖда 4 нафар, “ЎзбекгидрогеологияДМда 3 нафар, шунингдек, ГФУ таркибидаги 4 та илмий-тадқиқот институтида 15 нафар ва Фанлар академияси тизимидаги Сейсмология институтида 5 нафар битирувчилар фаолият юритмоқда. Бундан ташқари бошқа корхона ва ташкилотларда 26 нафар битирувчилар фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, 16 нафар битирувчилар таълимнинг магистратура босқичига ўқишга киришди. Университет бўйича битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш кўрсаткичи 83 фоизни ташкил этади.

Жорий ўқув йилида Университетга 8 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 244 нафар талабалар 1-босқичга қабул қилинди. Шундан 108 нафари давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган ва бу жами талабаликка қабул қилинганларнинг 44 % ини ташкил этади.

Геология фанлари университети ташкил этилганидан буён дунёнинг

28 та нуфузли университетлари ва 10 та илмий тадқиқот муассасалари билан алоқаларни ўрнатди. 10 дан ортиқ хорижий давлатлар ва 15 га яқин хорижий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида ҳар йили 50 дан зиёд ёш мутахассислар малака ошириш ва стажировкалар ўташга юборилади.

Геология фанлари университетининг илмий салоҳиятини ошириш, ёш тадқиқотчилар сони ва сифатини кенгайтириш мақсадида илмий-тадқиқот институтларида олий таълимдан кейинги таълим тизими (докторантура) доирасида юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш амалга оширилади.

Университет таркибидаги 4 та илмий-тадқиқот институтлари етакчи илмий ходимлари ҳамда хорижий илмий марказ ва университетларнинг профессор-ўқитувчилари томонидан бакалавриат ва магистратура талабалари учун "мастер-класс" машғулотлари тизимли равишда ўтказилмоқда.

Геология фанлари университетида талаба ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва соҳа учун маънавиятли кадрларни етиштириб чиқариш мақсадида талаба ёшлар иштирокида 5 ташаббус доирасида “Нотиқлик санъати” тўгараги, “Талабалар театр студиялари” ва “Кароэке” мусиқий клублар, “Киберспорт” тўгараклари ҳамда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Динамо” спорт мажмуасида мунтазам спорт тадбирлари ташкил этилади. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида талаба ёшларга 5 ташаббус доирасида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида таниқли адиблар билан учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. Университетда талабалар фаоллигини ошириш мақсадида “Ёшлар иттифоқи”, “Талабалар кенгаши”, “Қизларжон клуби” ва “Қалқон” жамоатчилик гуруҳининг фаолиятлари намунали тарзда йўлга қўйилган. Шунингдек, талаба ёшлар ҳар чоршанба куни “Адиблар ҳиёбони” да ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларда мунтазам иштирок этиб келишмоқда. Маданият масканларига доимий “Ёшлар туризми” лойиҳаси доирасида тьюторлар ҳамрохлигида театр, музей, киноларга ташриф буюриб келишмоқда.

“5 ташаббус олимпиадаси” доирасида “Талабалар лигаси”га доимий равишда талабаларимиз алоҳида спорт мураббий билан тайёрланиб, тўгаракларда фаол иштирок этиб келишмоқда.

Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Талабалар турар жойи (ТТЖ)да маънавият ва маърифат хонасида 5 ташаббус хонаси, спорт тренажёр зали ва ўқув биносида АТМ киберспорт билан шуғулланишлари учун компютер ўқув хоналари фаолияти мунтазам фаолият олиб боради. Шунингдек, ўз-ўзини бошқариш тизими вакиллари иштирокида бепулга рус, инглиз ва корейс тиларидан бепул тўгараклар фаолияти амалга оширилиб келинмоқда.

 

ИЛМИЙ- ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ

Геология фанлари университети таркибида 4 та илмий-тадқиқот институти фаолият юритади:

Минерал ресурслар институти қаттиқ фойдали қазилма конларини илмий башоратлаш, янги истиқболли майдонларни ажратиш ва рақамли геологик хариталаш бўйича комплекс тадқиқотларни бажаради.

Ҳ.М. Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти Ер қобиғининг геологик тузилиши ва таркиби бўйича чуқур фундаментал тадқиқотлар олиб боради.

Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти гидрогеология, муҳандислик геологияси ва геоэкология соҳаларида комплекс тадқиқотларни амалга оширади.

Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти нефть ва газ конларини башоратлаш ҳамда захираларини ҳисоблаш бўйича фундаментал ва амалий-илмий тадқиқотларни ўтказади.

Илмий-тадқиқот институтларида жами 400 нафардан ортиқ илмий ходимлар (DSc-23 нафар, PhD-73 нафар), фаолият юритади.

Ушбу илмий-тадқиқот институтларида “Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклашДавлат дастури, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш агентлигининг республика ва халқаро грант лойиҳалари, саноат корхоналари ва хўжалик субъектларининг буюртмалари доирасида илмий лойиҳалар амалга оширилади.

2024 йил (сентабрь ойи ҳолатига кўра) университетда

200 дан ортиқ илмий лойиҳалар доирасида жами 110,9 млрд. сўмлик,

шу жумладан, минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида 35,8 млрд.сўмлик, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўказилган грант лойиҳалари доирасида

6,9 млрд.сўмлик, хўжалик шартномалари асосида 68,2 млрд.сўмлик илмий-тадқиқот ишлари бажарилмоқда.

Ҳозирги кунда Геология фанлари университети геология саноати илмий-тадқиқот институтлари ва корхоналари, жумладан "НКМК" АЖ, "ОКМК" АЖ, “Навоийуран” ДК, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ каби йирик саноат корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик асосида амалга оширилаётган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар натижаларини тижоратлаштириш чоралари кўрилмоқда.

2024 йил сентябрь ойи холатига кўра Давлат дастури доирасида бажарилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида тайёрланган илмий тавсиялар асосида 2 та углеводород кони очилди, 9 та янги нефт

ва газга истиқболли зоналар ажратилди. Сейсмик тадқиқот ишларини олиб бориш учун 1 та илмий тавсия ишлаб чиқилди. Ҳисор тизмаси бўйича космогеологик (2,5 минг кв км) комплекс хариталар яратилди ҳамда полиметалга 6 та истиқболли майдон ажратилди. Геокимёвий тадқиқот ишлари натижасида – Хисор тоғ тизмасининг 785 кв км геоморфологик харитаси тузилди ва 3 та қаттиқ фойдали қазилмаларга истиқболли майдонлар ажратилди. Дамхўжа майдонида галерея туридаги сув олиш иншооти қурилди ва аҳоли сув билан таъминланди, сув сарфи 1 570 л/с ни ташкил этди. “Омонхона” сиҳатгоҳи ва унга туташ ҳудудни туристик салоҳиятини кенгайтириш мақсадида 7 та истиқболли булоқлар аниқланди.

Шунингдек бажарилган технологик лойиҳалар доирасида 5 та олтин ва кумуш металл хомашёларини бойитиш технологиялари ишлаб чиқилди.

Номаъдан фойдали қазилмалар каолин (Ангрен, Олтинтов конлари), алунит (Гушсай кони) хомашёларидан алюминий оксиди ажратиб олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ҳамкорликда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари натижасида 8 та углеводород конларининг захираларини тезкор хисоблаш орқали 5,6 млрд.куб.м табиий газ заҳираларини ўстиришга эришилди.

Ҳозирги кунгача Геология фанлари университети илмий-тадқиқот институтлари томонидан 165 та илмий ишлар ва ихтиролар учун муаллифлик гувоҳномалари ва патентлар олинди. Ихтиролар учун 15 та патент, ахборот-коммуникация технологиялари учун 12 та гувоҳнома, электрон маълумотлар базалари учун 49 та гувоҳнома ва 91 та муаллифлик гувоҳномаси олинган.

Бугунги кунда Университет таркибидаги 4 та илмий-тадқиқот институтларида 40 нафар таянч докторанлар (PhD), 3 нафар докторантлар (DSc) ва 47 нафар мустақил изланувчилар ҳамда

8 нафар стажёр-тадқиқотчилар илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.

Илмий-тадқиқот институтларида мавжуд ҳар бир докторантура йўналишлари тоғ-кончилик, нефть-газ ва геология соҳаларининг долзарб муаммоларига қаратилган. Диссертациялар ҳимояси Университет таркибидаги илмий-тадқиқот институт-ларининг қуйидаги Илмий даражалар берувчи илмий кенгашларида ташкил этилади.

1. “Ҳ.М. Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти” ДМ ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш (04.00.01 – “Умумий ва минтақавий геология” (геология-минералогия фанлари), 04.00.03 – “Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология” (геология-минералогия фанлари).

2. “Минерал ресурслар институти” ДМ ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ихтисослашган Илмий кенгаш (04.00.02 – “Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё” (геология-минералогия фанлари), 04.00.08 – “Минералогия. Кристаллография” (геология-минералогия фанлари), 04.00.15 – “Геологик разведка ишлари технологияси ва техникаси” (техника фанлари), 11.00.06 – “Геодезия. Картография” (техника фанлари).

3. “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” ДМ ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ихтисослашган Илмий кенгаш (04.00.04 – “Гидрогеология ва муҳандислик геологияси” (геология-минералогия фанлари).

4. “Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” ДМ ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ихтисослашган Илмий кенгаш (04.00.07 – “Нефть ва газ конлари геологияси, уларни кидириш ва разведка килиш” (геология-минералогия фанлари), 04.00.11 – “Қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш технологияси” (техника фанлари), 04.00.05 – “Палеонтология ва стратиграфия” (геология-минералогия фанлари).

Сўнгги 4 йилда (2020-2023 йиллар) Университет таркибидаги илмий-тадқиқот институтлари изланувчилари томонидан 40 та (31 та PhD ва 9 та DSc), жумладан, 2020 йил7 та, 2021 йил8 та, 2022 йил 10 та ва 2023 йил 15 та диссертация ишлари ҳимоя қилинди. Жорий йилнинг

9 ойида изланувчилар томонидан 10 та (9 та PhD ва 1 та DSc) диссертация ишлари ҳимояси ўтказилди.

Яна бир маълумот: Университет талабалари биринчи босқичданоқ

ўз таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича 4 та илмий-тадқиқот институтлари ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги ташкилотларга ишга жойлашишлари мумкин.

Геология фанлари университети тизимида “Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти” ДМ фаолият юритмоқда. Муассасанинг асосий вазифаси Кон-геология вазирлиги тизим ости корхона ва ташкилотларининг муҳандис-техник ва ишчи ходимларини малакасини ошириш ҳамда ишчи ходимларни қайта тайёрлаш ҳисобланади.

Ҳар йили Малака ошириш институти Кон-геология вазирлиги тизимости корхона ва ташкилотлари билан ўзаро тасдиқланган

ва Кон-геология вазирлиги билан келишилган “Режа-жадвал”га мувофиқ 2 000 нафарга яқин ходимларни 48 та йўналишда малака ошириш

ва 22 та мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш ўқув курслари асосида билим ва кўникмаларини ошириб келади.

Режадан ташқари, ташкилотларнинг талабларига кўра, янги замонавий ўқув курслари ҳам ташкил этилмоқда. Масалан, 2023 йил мобайнида 15 та янги йўналишларда жами 665 нафар муҳандис-техник ходимлар

ўз билим ва кўникмаларини оширишди. Буюртмачиларнинг талабларига кўра, ўқув жараёни институт ҳудудида, масофавий ёки жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.

Тингловчиларга таълим бериш жараёнига 51 нафар тажрибали малакали мутахассислар жалб қилинган, жумладан 10 нафар фан доктори ва профессорлар; 13 нафар фан номзоди (PhD), доцентлар ҳамда 28 нафар олий маълумотли мутахассисларни ташкил қилади.

Ўқув жараёнидаги таълим сифатини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Кон-геология вазирлиги ва бошқа давлат органларининг юқори малакали мутахассислари ҳам таклиф этилмоқда.

Ушбу матбуот анжуманидан кўзланган мақсад, университет фаолияти билан жамоатчилик ва ОАВ, блогерларни хабардор этиш ҳамда яқиндан таништиришдан иборат.

Report Page