“Gentra” автомашинасини олиб қочган шахс ушланди

“Gentra” автомашинасини олиб қочган шахс ушланди



Самарқанд. 2020 йилнинг 30 октябрь куни соат 17:30 да 21 ёшли Д.Э., Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғони Сайқал кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасига келиб, ўзининг “Gentra” русумли автомашинасини ювдириш учун автомашина ювувчи бўлиб ишловчи 25 ёшли Ш.А.,га қолдирган. Бундан фойдаланган Ш.А., ўт олдириш жойида турган калит ёрдамида автомашинани ўт олдириб, уни номаълум томонга олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан Ш.А., мазкур транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида аниқланиб, мажбурий тартибда тўхтатилган. Шунга қарамасдан Ш.А., ИИО ФМБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, ўзи олиб қочган автомашина эшикларини очмасдан ундан тушишдан бош тортганлиги сабабли ходимлари томонидан эшикни очиш ва Ш.А.,ни ушлаш мақсадида охирги зарурият сифатида автомашина эшиги ойнаси синдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Ш.А., айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатма, транспорт воситасини олиб қочиш қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Шу турдаги жиноят содир этган шахсга нисбатан 10 йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонлари юқоридаги каби жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида, Сиздан шахсий буюм ва мулкларингизга эътиборлироқ бўлишингиз сўралади.

 Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти 



Report Page