Гендер масалалари бўйича

Гендер масалалари бўйича

Дин ишлари бўича қўмитанинг Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита томонидан 

“2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича” комплекс чора-тадбирлар Дастури доирасида  амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот

  Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2023 йил давомида Тарғибот гуруҳи, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги 562-сонли Қонунинг тарғиб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

        Республиканинг барча ҳудудларида тарғиботчилар томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшма чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларининг мазмун ва моҳияти тушунтирилиб, мазкур тадбирларда 200 дан ортиқ ҳуқуқшунослар, 60 дан ортиқ психолог, 150 дан ортиқ ички ишлар ходимлари ҳамда бошқа соҳа мутахассислари иштирок этди.

2023 йилнинг март-июнь ойларида Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини муофиқлаштириш бўлими бошлиғи Ф.Абдурахимова бошчилигидаги Ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги “қизил” ҳудудга киритилган 52 та туманларидаги 574 та маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Мазкур тадбирларда жами 20 мингдан ортиқ хотин-қизларнинг иштироки таъминланди.

  Сентябрь-октябрь ойларида Фарғона, Самарқанд вилоятларидаги маҳаллаларда, Тошкент шаҳрида “Ўзгидроэнергия” акциадолрлик жамиятида, Олмазор туманидаги 134,15-умумтаълим мактабларида хотин-қизлар билан ўтказилган тадбирларда  “Оилавий ажримлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари: муаммо ва ечим”, “Соғлом оила-соғлом фарзанд”, “Илмдан бошқа нажот йўқ”, “Исломда аёлларга муносабат” каби мавзуларида психологик семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди. Тадбир давомида Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда тайёрланган “Тинчлик қадри” ва “Иқрор манзили” номли фильмлар намойиш этилди.

Шунингдек,  “Аёлларни реабилитация қилиш” марказлари билан ҳамкорликда  “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз” шиори остида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни фаол ижтимоий ҳаётга жалб этиш мақсадида 1000мингдан ортиқ аёллар ва уларнинг фарзандлари тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга бирламчи тиббий муолажалар кўрсатилди.

 

Ички ишлар ходимлари ва мутахассислар томонидан маҳаллаларда ўтказилган тадбирларда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни фаол ижтимоий ҳаётга жалб этиш, уларни қариндош-уруғлари ҳамда ён-атрофдагилар томонидан қоралаш ёки ёлғизлатиб қўйиш ҳолатларини олдини олишборасида 15 минга яқин хотин-қизлар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ва кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.

        Қўмита раиси ўринбосари, Республика тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Ғуломова бошчилигида Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги “Ҳамкаробод”, “Оқтепа” маҳаллаларида ҳам хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилиб, улар билан  хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда “Исломда гендер тенгликнинг ўзига хос тамойиллари” номли матн-қўлланма тайёрланиб, 2900 нусхада чоп этилди ва иш жараёнида фойдаланиш учун соҳа мутахассисларига тарқатилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор ўқитувчиси М.Каххарова томонидан “Оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш масалалари” номли услубий-қўлланма 500 дона чоп этилди.


    



Report Page