ГУЛЗОДА ЎРИНБОЕВА

ГУЛЗОДА ЎРИНБОЕВА

https://t.me/vaqt_manzili


* * *
Тун.
Қайдадир, нимадир чархланаётир...

ва замин кўксидан чиқар хавотир.
Кўзимнинг бепаён даштликларида
Тонгларни оттир. 

Қайсидир аёлнинг кўз ёши билан
Бахтиёр гўдакнинг киприклари нам.
Неча тун билмасдан қорачиғимда
Минг хил ҳадикларни улғайтирганман. 

Тун.
Қайси денгизларда тушим оқади...
Ўзим-чи, қайси бир қирғоққа тенгман?!
Нелар чархланмоқда англолмадим ҳеч,
Демак, яшаяпман!

Report Page